O‘zLiDeP депутатлари қоровулбозорлик фермерга “ноль” қийматидаги бино олиб беришга кўмаклашади

08.09.2018, 12:34

O‘zLiDeP депутатлари қоровулбозорлик фермерга “ноль” қийматидаги бино олиб беришга кўмаклашади

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Бухоро вилоят Кенгаши вакиллари аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилишмоқда.

“Обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари Қоровулбозор туманида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини кўздан кечирганда фуқароларнинг талаб даражасида яшашига тўсқинлик қилаётган камчилик ва нуқсонлар борлигии ариқланди. Хусусан, Бўзачи МФЙнинг Бирдамлик кўчасидаги 111 та хонадон ўрганилганда аҳолининг аксарияти маҳаллий тадбиркорлардан иборат эканлиги маълум бўлди. Жойларда билдирилган таклифлар асосида тегишли ташкилотларга электрон биржа тизимидан корпоратив биржа тизимига ўтиш бўйича, айниқса айланма маблағлар фондининг барқарор бўлишини таъминлаш мақсадида имтиёзли кредитларни жорий этишга оид билдирилган таклифлар ҳам партия фаоллари томонидан қўллаб–қувватланди.

Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи Фазлиддин Аълоев, Шохида Хайруллаевалар якка тартибдаги тадбиркор сифатида мана бир неча йилдирки самарали фаолият олиб боришмоқда. Дераза ва ромлар ишлаб чиқарилаётган устахона ва тикувчилик цехлари фаолиятини бугун ҳар қачонгидан кўра ривожлантириш талаб этилаяпти. Бу муҳим масала ҳам O‘zLiDeP фаоллари диққат–эътиборини ўзига қаратиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Юзма–юз мулоқотлар давомида сўз олган маҳаллий тадбиркорлардан Ф.Аълоев Қоровулбозор шаҳарчасида автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи шохобчалар етарли эмаслигини, худди шундай масканни ташкил этиш учун эса етарли миқдордаги маблағ йўқлигини маълум қилди. Кредит маблағлари эвазига ушбу масалани ижобий ҳал этиш мумкинлигини билдирди. Депутатлик сўровларини тегишли ташкилотларнинг раҳбарларига йўллаш орқали мазкур муаммони тез вақт ичида ҳал этиш имконияти борлиги партия фаоллари томонидан таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг партия фаоллари ҳудуддаги “Пекан” фермер хўжалигига ташриф буюрди. Фермер хўжалиги ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида ўз тасарруфига А-380 халқаро автомагистрал четида жойлашган, “Сувоқава” ДУКга қарашли бўш турган иншоотни “ноль” қийматли баланс билан ўтказиш бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Ҳужжатлар гарчи хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг вилоят бошқармасига мурожаат қилинган бўлса-да, бу муҳим масала ҳозирча ўз ечимини топгани йўқ. Шунинг учун ушбу масалани Вазирлар махкамаси ҳузуридаги махсус комиссия ва қўмита томонидан тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этишда амалий ёрдам бериш сўралди. Ушбу лойиҳа ижросига руҳсат берилган тақдирда фермер хўжалигининг ўз маблағлари ҳисобидан 400 миллион сўм, банк кредит маблағлари хисобидан эса 300 миллион сўм миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган.

O‘zLiDeP Бухро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+