“Халқаро инвестицион форум фаолиятимизни янада кенгайтиришга имкон яратади”, дейишмоқда жиззахлик тадбиркорлар

08.09.2018, 14:45

“Халқаро инвестицион форум фаолиятимизни янада кенгайтиришга имкон яратади”, дейишмоқда жиззахлик тадбиркорлар

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 29-30 август кунлари ҳудудда хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, мавжуд қулайликлар, вилоятимизнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси билан яқиндан таништириш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Жиззахда Халқаро Инвестицион форум ва мазкур фурум доирасида товар ишлаб чиқарувчилар миллий кўргазмаси бўлиб ўтган эди.

Шу муносабат билан, O‘zLiDeP Жиззах вилояти Кенгаши томонидан “Жиззахпластмасса” акциядорлик жамиятида “Истиқболли инвестиция лойиҳалари янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодий ривожланишга хизмат қилади” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. Тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, тадбиркорлар, депутатлар, партия фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда Жиззах вилоятида бўлиб ўтган Халқаро инвестицион форум якунига кўра, умумий қиймати 800 милллион долларга тенг 28 та шартнома ва 3 та меморандум имзолангани, хорижий ҳамкорлар билан эришилган келишувлар вилоятнинг қурилиш материаллар ишлаб чиқариш, фармацевтика, тайёр тери маҳсулотларини қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва тайёрлаш, транспорт ва меҳмонхона, туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилгани алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, дунёнинг 175 та хорижий компания вакиллари иштирок этган форумда 2018-2019 йилларда 25 та минтақавий ва 14 та соҳага оид бизнес лойиҳаларни амалга ошириш белгилангани, буларнинг барчаси Жиззах вилоятининг янада ривожланишига, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, халқимизнинг фаровон турмуш кечиришига хизмат қилиши таъкидланди.

Мазкур инвестицион форумда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаоллари бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар ва депутатлар ҳам фаол иштирок этишди. Ушбу форум доирасида Дўстлик туманидаги “Sangzor vodiysi” МЧЖ раҳбари, O`zLiDeP фаоли Исмоил Ишимов Жанубий Кореянинг Myung Sung Placon Ltd билан 865 минг АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳани амалга ошириш юзасидан шартнома имзолади. Лойиҳа доирасида замонавий технологияларга асосланган иссиқхона қурилиши кўзда тутилган бўлиб, лойиҳа амалга ошгач, 25 нафар кишини доимий иш ўрни билан таъминлаш имконияти юзага келади. Шунингдек, “Jizzax Plastmassa” АЖ раҳбари, O`zLiDeP фаоли Элёр Тўрақулов Жанубий Кореянинг LG компанияси билан 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамда “Roison White Goods” маиший жиҳозлар ишлаб чиқариш  корхонаси раҳбари Абдулазиз Юнусов каби кўплаб тадбиркорларимиз хорижлик ҳамкорлар билан яна бир неча истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳам келушувларга эришишди.

– Форум доирасида Белорус Республикасининг “Белалек групп” компанияси билан “Зомин фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида  “Вирусга қарши замонавий дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш” бўйича  2,5 миллион АҚШ долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзолашга эришдик, - дейди “Zomin Pharm” МЧЖ бош директори Ж.Мелибоев. – Лойиҳа қиймати жами 5 миллион АҚШ доллари бўлиб, “Zomin Pharm” корхонаси киритадиган маблағ 2,5 миллион АҚШ доллари, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Тадбир давомида иштирокчиларга Халқаро Инвестицион форум доирасида эришилган натижалар, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, мазкур лойиҳаларни амалга оширишда партия ва депутатларимиз янада фаол бўлиб фидоийлик билан меҳнат қилишлари кераклиги ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, тадбиркорлар, депутатлар, партия фаоллари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси вакиллари билан очиқ мулоқот ва баҳс-мунозара уюштирилди, тадбир иштирокчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимизга чет эл инвестицияларини, саноатнинг юқори технологияларига асосланган ва қайта ишлайдиган тармоқларига жалб этишни рағбатлантириш, хорижий инвестициялар иштирокидаги компанияларнинг ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга бор куч ва имкониятларини сафарбар этади.

Тадбир якунида “Жиззахпластмасса” акциядорлик жамиятида ишлаётган 5 нафар ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

O‘zLiDeP Жиззах вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-09-12 09:26:36

Ҳудудларда шу каби нуфузли форумларнинг ташкил этилиши, биринчи навбатда аҳоли бандлиги ва турмуш даражасининг ўсишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+