Ҳунарманди эъзоз топган юрт

23.11.2017, 17:34

Ҳунарманди эъзоз топган юрт

Ҳунармандлик миллий қадриятларимизнинг ажралмас қисми. Ота-боболаримиздан қолган мерос. Ҳунармандлар томонидан тайёрланаётган буюм ва маҳсулотларга нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам талаб ортмоқда. Президентимизнинг жорий йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазкур соҳани янада ривожлантиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида “Ташаббус – 2017” кўрик-танлови иштирокчиси Хайрулло Жўраев устахонасида ташкил этилган давра суҳбати бу фикрлар бот-бот такрорланди.

– Кулолсозлик кишидан қунт, сабр-тоқат ва синчковликни талаб этади, – дейди у. – Отамерос кулолчилик соҳасида 20 йилдан буён меҳнат қилиб келаман. Бугунги кунда 30 турдан ортиқ маҳсулотларни ишлаб чиқаряпмиз. Хусусан, сополдан хумлар, кўзалар, гултуваклар ҳамда лойдан ясалган миллий ўйинчоқларимиз, Ал Ҳаким ат-Термизийнинг маҳобатли мақбараси акси тасвирланган лаганлар сайёҳларда қизиқиш уйғотмоқда. Президентимизнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида биз каби ҳунармандларнинг ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун имкон яратади. Фармонда белгиланган вазифалар ҳунармандлар сафини янада кенгайтириш ва уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Давра суҳбати якунида ҳунармандликка қизиқиши бўлган ёшлар учун мастер-класс ташкил этилди.

Зебинисо САПАРОВА,

O‘zLiDeP вилоят Кенгаши Ёшлар

билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    119
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш