Депутат ваъдасининг устидан чиқди

08.09.2018, 14:51

Депутат ваъдасининг устидан чиқди

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Бобур Аҳмедов сайловчилар билан учрашди. Учрашувда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўлими мудири Б.Абдуллаева, партия Андижон вилоят Кенгаши ходими Р.Ниязова ҳамда Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутатлари Е.Смесова ва Ж.Жияновлар ҳам иштирок этди.

– Олдинги учрашувда имконият чекланган икки нафар аёлга тикув машинаси олишга ёрдам беришни ваъда қилган эдик, – дейди Б.Аҳмедов. – Бугун ана шу ваъдамизни устидан чиқиб, Маъданият ҳамда Деҳқонобод маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи Гулмирахон Атаматова ва Рухсорахон Қодировага тикув машинаси олиб бердик. Бу эса “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижроси учун ғоят муҳим омилдир.  

Учрашув давомида Юртбошимиз томонидан қабул қилинган “Хар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz”, “Обод маҳалла” дастурларининг ижроси юзасидан депутатларнинг олиб бораётган ишлари юзасидан атрофлича маълумот берилди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умида ИСАЕВА2018-09-10 18:10:22

Шаҳар Кенгаши депутати Б.Ахмедов энг фаол депутатлардандир. Бу каби депутатларга соғлик саломатлик ҳамда жамаотчилик ишларида ривож тилайман. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+