Йигирмадан зиёд сурхондарёлик ёшлар O‘zLiDePдан кредит олиш бўйича ёрдам сўради

08.09.2018, 15:25

Йигирмадан зиёд сурхондарёлик ёшлар O‘zLiDePдан кредит олиш бўйича ёрдам сўради

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ҳамда Сурхондарё  вилоят Кенгаши ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи Сариосиё тумани "Гулобод" ва "Нуробод" маҳаллалари аҳли билан мулоқот уюштирди.

– Бугунги учрашувда “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастуридаги вазифаларни кенг муҳокама қилдик, – дейди партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи Ж.Раҳмонов. – Ёшларда Давлат дастурининг иш билан банд бўлмаган ёшларга 20 тагача парранда ва қуён боласи, 5 та майда ва 2 та йирик қорамол сотиб олишга кўмаклашишга қаратилган банди катта қизиқиш уйғотди. Шу куннинг ўзида 20 дан зиёд ишсиз ёшлар партия вилоят Кенгашига қорамол сотиб олиш учун кўмак сўраб мурожаат қилди.

Учрашув давомида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури мазмун-моҳияти ҳам кенг тарғиб қилиниб, аҳолини қийнаётган муаммоларни партиявий воситалар орқали хал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1501
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sherali2018-10-22 22:17:39

Assalomu alaykum partiya rahbariyati men partiya azosiman qanday imkoniyatlar bor


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+