O’zLiDeP кўмагида қизириқлик Нодира Мирзаевага 100 млн. сўмлик кредит ажратилади

09.09.2018, 19:02

O’zLiDeP кўмагида қизириқлик Нодира Мирзаевага 100 млн. сўмлик кредит ажратилади

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси, Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда партия фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ Қизириқ туманида бўлиб, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Учрашув давомида аҳолини қийнаётган муаммолар ўрганилиб, ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Жумладан, Қизириқ  туманидаги “Заробод” МФЙда жойлашган  “Шахмат"  МЧЖ раҳбари Нодира Мирзаева фаолиятини кенгайтириш мақсадида маҳалладаги бўш турган бинони ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаб,  савдо маркази ташкил этиш истагини билдирди.

-Ҳозирги кунда савдо маркази мажмуаси биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, аҳолига савдо хизматини кўрсатиш учун тайёр ҳолатга келтирилди, - дейди“Шахмат"  МЧЖ раҳбари Нодира Мирзаева. Ушбу мажмуада 9 та савдо расталари мавжуд бўлиб, бинонинг биринчи қаватида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ва иккинчи қаватда эса кийим-кечак ва бошқа кундалик маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш режалаштирилган. Ушбу савдо мажмуаси фаолияти йўлга қўйилса, маҳалладаги бўш юрган  20 га яқин ёшлар доимий иш билан таъминланади. Айни вақтда савдо мажмуасини етарли маҳсулотлар билан тўлдириш учун 100 миллион сўм миқдорида  банк кредитини олиш мақсадида мурожаат қилганман. Лекин шу кунга қадар натижа бўлмаётганлиги сабабли фаолиятим тўхтаб турибди.

Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорнинг мурожаати ўрганиб чиқилиб,мазкур мурожаат юзасидан вилоят “Микрокредитбанк” раҳбарияти билан ўтказилган мулоқот натижасида  муаммо ўз ечини топди. Тадбиркорга 100 миллион сўм миқторида банк кредитини ажратиш бўйича хужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, O‘zLiDeP фаоллари дастур доирасида олиб борилаётган ишлар кўлами билан танишар экан, мазкур маҳалланинг Амир Темур кўчасида янги қурилган пиёдалар йўлагининг  аҳолига ноқулайликлар туғдираётгани бўйича тушган мурожаатлари шу жойнинг ўзида ўрганилиб, пиёдалар юриш йўлагини шаҳарсозлик тартиб-қоидаларига мослаштириш вазифасини  депутатлар ўз зиммасига олишди.

Илхом ЖУМАЕВ,

O‘zLiDeP Қизириқ туман

Кенгаши ижрочи котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1407
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+