O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ташаббуси билан шўрчилик Ориф Мирзаевга 17 миллион сўм имтиёзли кредит олиб берилди

09.09.2018, 19:46

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ташаббуси билан шўрчилик Ориф Мирзаевга 17 миллион сўм имтиёзли кредит олиб берилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қумитаси ва Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳодимлари ҳудудларда бўлиб аҳоли билан юзма-юз амалий мулоқотлар олиб бормоқда.

Учрашувлар давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилган мурожаатларга ечим топилмоқда. Жумладан, Шўрчи туман А.Навоий маҳалласида яшовчи фуқаро Мирзаев Ориф ўз шаҳсий томорқасида қўшимча даромад учун иссиқҳона қуриш мақсадида имтиёзли кредит учун АТ Халқ банки Шўрчи туман филиалига ҳужжат топширган. Лекин орадан 3 ой муддат ўтсада банк томонидан аниқ жавоб берилмаган. Муаммо ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, банк маъмурияти билан олиб борилган мулоқот натижасида ўз ечимини топди.

-Банкдан кредит беришни пайсалга солиб келаётганлиги  сабабли ўз томорқамга иссиқхона ташкил этишни бошлай олмаётган эдим, - дейди Ориф Мирзаев. Мана бугун  O‘zLiDeP ишчи гуруҳининг саъйи ҳаракати туфайли 17 миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш имкониятига эга бўлдим. O‘zLiDeP ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Мулоқотлар давомида, А.Диёров кўчасида сув қувурининг носозлиги сабабли аҳоли вакиллари тоза ичимлик сувини 1 киломерлик масофадан ташиб келаётганлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи ва маҳаллий Кенгаш депутатларининг туман “Сувоқава” ДУК раҳбариятига йўлланган депутатлик сўрови натижасида сув қувурини таъмирлаш ишлари бошланди.

Ишчи гуруҳ томонидан шунингдек, Ғ.Ғулом кўчасида “Обод қишлоқ” дастури доирасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилганлиги, амммо бази бир кўнгилни хира қиладиган холатлар ҳам учраб турганлиги ўрганишлар жараёнида маълум бўлди. Ҳусусан, Ғ.Ғулом кўчасида тозалик ишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги сабабли уйлар атърофида йиғилиб қолган маиший чиқиндилар олиб кетилмаган. Ушбу муаммо бўйича ишчи гуруҳ вакиллари туман Ободонлаштириш бошқармаси билан боғланди ва ушбу муаммо ҳам ижобий ҳал этилди.  

O‘zLiDeP томонидан аҳоли билан олиб борилаётган бу каби юзма-юз мулоқотлар давом этмоқда.

Турсунали АБДУЛЛАЕВ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши бўлим мўдири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+