O`zLiDeP ишчи гуруҳи “Мустақилликнинг 22 йиллиги” ва “Кичик Жончекка” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди

09.09.2018, 20:52

O`zLiDeP ишчи гуруҳи “Мустақилликнинг 22 йиллиги”  ва “Кичик Жончекка” маҳаллалари аҳолиси билан учрашди

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда  Сурхондарё  вилояти Кенгаши Ишчи гуруҳи Узун туманидаги “Мустақилликнинг 22 йиллиги” номли ҳамда “Кичик Жончекка” маҳалласида “Обод қишлоқ” давстури доирасида амалга оширилган ишлар кўлами  билан танишиш мақсадида аҳоли хонадонларида бўлишди.

Чегара ҳудудда жойлашган “Кичик Жончекка” маҳалласида 641 та хонадон бўлиб, 3747 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мазкур маҳалла “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб. Шу ўринда қайд этиш керакки, аҳолининг ўз турмушидан рози бўлиб яшашлари учун бу ерда барча қулайлик ва имкониятлар яратиб берилган.

-Маҳалламиз аҳолиси бир-биридан чиройли ва шинам уйлрда яшамоқда,-дейди Гулбаҳор Сафарова. Маҳалламизда аҳолининг фаровон турмуш кечиришлари учун барча қулайликлар яратилган. Маҳаллага ташриф буюрган киши гўё шаҳарга келгандек ҳис этади ўзини. Буларнинг барчаси юртимиздаги тинчлик ва барқарорликнинг, ўзаро ҳамжиҳатликнинг мевасидир.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги “Мустақилликнинг 22 йиллиги“ номли маҳаллада бўлиб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишдилар. Маҳалладаги 435 та оилада  2406 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг томорқадан унумли фойдаланишлари учун барча шароитлар мавжуд. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағларининг  ажратилаётгани эса аҳолининг қизиқишини янада оширмоқда.

- Қишлоқда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш борасида Президентимизнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурининг қабул қилиниши оилада даромад манбаини шакллантиришда муҳим омил бўлди, - дейди маҳаллада яшовчи Хожиакбар  Жўраев. Шу имкониятдан фойдаланиб, оила аъзоларим билан биргаликда 6 сотих томорқамизда деҳқончилик қилиш учун банкдан  18 миллион сўм кредит олиб, кўкат ва саримсоқпиёз  экдик.  Олинадиган  даромад эвазига ҳам оила бюджетини,ҳам банк қарзини узишни мўлжал қилиб турибмиз.

 Мулоқот давомида маҳалла аҳолисини ўйлантираётган 10 дан ортиқ ижтимоий ва маиший камчилик ва нуқсонлар аниқланиб, уларни  бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

М.Эшназаров,

O`zLiDeP Сурхондарё

вилоят Кенгаши матбуот

хизмати  котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    786
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-10 09:20:06

O`zLiDeP нинг келгусида бажарадиган ишлари олдинда жуда куп ҳали республикамиз ҳудудларининг чекка қишлоқларида кириб борилмаган хонадонлар қанча, ўйлайманки бу ишларимиз тизимли равишда йўлга қўйилиб нафақат обод қишлоқ балки бошқа эътибордан четда қолаётган қишлоқларга хам шу тартибда иш фаолиятлари йўлга қўйилиб ҳар бир соҳадаги муаммолари ўрганилиб таҳлиллар натижасида керак бўлса O`zLiDeP ташаббуси билан қолоқ бўлиб қолган қишлоқлар тегишли туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда "Обод қишлоқ" Давлат дастурига киритилиб ишлар йўлга қўйилса нур устига нур бўларди.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-09-10 08:41:20

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси тамонидан тузилган ишчи гурух барча вилоятларда туман шахарларда булиб тадбиркорликни кен йулга куйишдаги тусиклар, муоммалар ахолининг яшаш шаройтлари тугрисида урганиб келмокда. Обод ишлок дастури буйича жойлардаги ишлар самараси билан танишиб, якиндан ердам килиш максадида партия фаолларини жалб килиб бир канча амалий ердамлар курсатилмокда


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+