Янгиланишлардан четда қолаётган Боёвут (ВИДЕО)

10.09.2018, 14:41

Янгиланишлардан четда қолаётган Боёвут (ВИДЕО)

Болаларимиз қачон боғчага боради? Сизот сувларни ичишдан чарчадик, қачон тоза сув ичамиз? Тадбиркорлар олдидаги тўсиқлар қачон олиб ташланади?

Мана бир неча йилдирки шу каби саволлар Сирдарё вилоятидаги Боёвут тумани фуқароларни қийнаб келмоқда. Аҳолининг мазкур масалалар юзасидан туман кенгаши депутати Манзура Дадаевага қилган шикоятларидан келиб чиқиб, муаммоларга ойдинлик киритишларини сўраб, туман ҳокимияти мутасаддиларига мурожаат қилдик. Минг афсуски, боёвутликлар тилида айтганда “катталар” саволларимизга жавоб беришдан бош тортишди.

Наҳотки туман ҳокимияти ходимлари янгича дунёқараш билан ишлаш даври бошланганлигини, журналистлардан қочиш эмас, балки улар билан ҳамкорликда ишлаш вақти келганлигини, очиқлик ва шаффофлик каби меъзонлар ҳокимият фаолиятига ҳам тегишли эканлигини билишмайди? Қачонгача “Менинг участкам эмас”, дея камчиликларга панжа ортидан қарашади? Саволлар кўп аммо...

Аҳоли томонидан кўтарилган масалаларга ечим топиладими, тадбиркорнинг муаммосигачи?

O‘zLiDeP Матбуот хизмати томонидан эътиборингизга ҳавола этиб келинаётган “Депутатнинг бир куни” дастурининг навбатдаги сонида шу ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан Боёвут туманида олиб борилган ўрганишлар натижасини қуйидаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1757
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+