O‘zLiDeP танлови бухоролик ижодкорларни руҳлантириб юборди

10.09.2018, 15:29

O‘zLiDeP танлови бухоролик ижодкорларни руҳлантириб юборди

O‘zLiDePнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар  ва технологияларни қўллаб-қўвватлаш йили” доирасида эълон қилган “Фаол тадбиркор — ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови бухоролик ижодкорларнинг ҳам қувонтириб юборди.

Танлов тақдимотида сўз олган бухоролик ижодкорлар жамиятимиз тараққиётининг  ҳозирги босқичи журналистлардан ҳам янада фаоллик кўрсатиб ишлаш, янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишни талаб этаётганини қайд этдилар.

– Бухорода ўзининг кўп йиллик иш тажрибаси, билими ва дунёқараши билан ўз ҳамкасбларига, қолаверса, соҳанинг ёш вакилларига  ўрнак бўлишга арзийдиган тадбиркорлар  оз эмас, – дейди ҳамкор ташкилот масъулларидан бири – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, “Бухоронома” ва “Бухарский вестник” газеталари Бош муҳаррири  Шодмон Сулаймонов. – Вилоят, шаҳар ва туман газеталарида эълон қилиб борилаётган материалларда, вилоят  телевидениеси ва хусусий телеканаллар чиқишларида ана шундай соҳа пешқадамларининг матонатли мехнати, эл-юрт маъмурчилигини таъминлаш йўлидаги сайъ-ҳаракатлари ўз ифодасини топмоқда. O‘zLiDeP эълон қилган кўрик-танлов ана шу ижодий жараёнга янгича руҳ бағишлаши турган гап. 

Тақдимот давомида танлов шартлари, танловга юборилган материалларни баҳолаш меъзонлари  ва бошқа масалалар бўйича атрофлича фикр  юритилди .

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1155
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мухлиса2019-04-25 09:15:08

Ижобий натижалар амалда намоён бўлмоқда. Тадбиркорлар фаолияти учун аъло имконият.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-09-10 15:41:39

Куриниб турганидек партиямиз ташаббуси билан амалга оширилаетган "Фаол тадбиркор — ижодкор нигоҳида” республика ижодий танлови бухоролик ижодкорларнинг ҳам қувонтирди. Хамма янгиликларни еритадиган хакикатдан хам оммавий ахборот воситалари, бу каби курик танловлар янада изланишга янада фаоллашишга асос булади


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+