Ёшлар ва интернет маданияти
10.09.2018, 15:37

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон туманидаги Енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежида “Хавфсиз интернет” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этди.
Тадбирда партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва партия вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ИИБ вакиллари, ўқувчи ёшлар ҳамда партия “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад, ёшларда ахборот олиш ва узатиш маданиятини шакллантириш, эртамиз эгаларини маънавий-аҳлоқий тарбиясига таъсир кўрсатадиган ахборотдан қонуний муҳофаза қилиш ҳамда хавфсиз интернет муҳитини шакллантиришдан иборат.
– Мазкур тадбир ёшларни юксак маънавиятли, баркамол авлод этиб тарбиялаш, уларда ахборот хуружларига қарши иммунитетни янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Ҳусан Жабборов. – Чунки бугунги кунда ахборот оқими шиддат билан тезлашиб, бепарво, бефарқ бўлган ёшларни ўз домига тортиб кетаётгани ҳаммамизга яхши маълум. Шу боис, бугун ёшларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва уларни турли ёт ғоялардан асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Тадбирда мазкур лойиҳа доирасида вилоятнинг чекка-чекка ҳудудларида учрашувлар, ўқув курслар ташкил этиш ва ёшларнинг интернет манбаларидан фойдаланиш даражасини ўрганишга қаратилган сўровномалар ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
O‘zLiDeP Сирдарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Республика ишчи гуруҳига ширинлик 23 нафар ёшлар турли масалаларда мурожаат қилди
02.03.2021, 15:33
-
Депутат ва ёшлар учрашувида ўқувчиларга китоблар совға қилинди
25.02.2021, 17:22
-
Жиззахда O`zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари ёшлар муаммоларини ўрганди
24.02.2021, 10:24
-
Жиззах ҳарбий гарнизонида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди
22.02.2021, 19:57
-
Юридик университетида O'zLiDeP “Ёшлар қаноти”нинг “Ёш ҳуқуқшунос блогерлар” клуби ташкил этилди
22.02.2021, 19:07
Фикрингизни қолдиринг