Ишчи гуруҳ кўмагида 166 хонадонга газ баллони тарқатилди

10.09.2018, 15:48

Ишчи гуруҳ кўмагида 166 хонадонга  газ баллони тарқатилди

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга жорий этилаётган “Обод қишлоқ” дастури олис ва чекка ҳудудларда яшаётган юртдошларимизни ҳеч кимдан кам бўлмаган шароитларда яшаши, фаровон турмуш кечиришига қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу боис, бугун Дастур доирасида чекка-чекка ҳудудларда ҳам кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги “Муғлон” ва “Тинчлик” маҳалласида яшовчи эхтиёжманд оилалар ҳам дастур доирасида маиший газ баллонлари билан таъминланиши белгиланган. Лекин ҳозирга қадар ҳудудда дастурда белгиланган устувор вазифалар ижроси таъминлангани йўқ. Шу сабабли ҳудуд аҳли мазкур масала юзасидан халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Боқиевга мурожаат қилган.

Оддий одамлар билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш ва мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида ҳудудга борган ишчи гуруҳ аъзолари Муғлон маҳалласида бўлиб, ариза юзасидан ўрганиш олиб борди.

Ўрганишлар давомида ҳақиқатдан ҳам маҳалла аҳли маиший газ баллонлари билан таъминланмагани маълум бўлди. Мазкур муаммо юзасидан шу куннинг ўзида Халқ депутатлари Касби туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Н.Боқиев томонидан “Касби туманлараро газ” участкасига сўров юборилди. Натижада “Муғлон” маҳалла аҳолисига 85, “Тинчлик” маҳалла аҳолисига эса 81 дона газ баллонлари тарқатилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Ғузор туманида жойлашган “Шўртангазкимё” мажмуасида ҳам бўлди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари йиғилганларга партия томонидан амалга оширилаётган ишлар, партия мақсад ва вазифалари, депутатлар фаолияти, шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурлари мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар берди.

Учрашув сўнггида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 50 нафар ишчи-ходим O‘zLiDeP аъзолигига  қабул қилинадиган бўлди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Нилуфар Санева. Қамаши туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари2018-09-10 18:38:53

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан жойларда тузилган ишчи гуруҳ аъзоларининг аҳоли билан тўғридан- тўғри амалий мулоқотда бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал этаётгани иш самарадорлигини янада кенгроқ оширилишига асос бўлади.


Наргиза Саломова. Яккабоғ туман Кенгаши "Аёллар қаноти" гуруҳи фаоли2018-09-10 18:31:46

Партиямизнинг фидойи вакиллари томонидан аҳоли билан олиб борилаётган мулоқотлари ўз самарасини бераётгани қувонарли ҳолат албатта. Айниқса, халқимизнинг партиямизга билдирган юксак ишончи эса, ҳар бир партия фаолининг ўз устида янада кўпроқ ишлашга даъват этади.


Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2018-09-10 17:05:29

Партиямиз фаоллари томонидан хонадонма-хонадон юрилиб ахоли муаммолари ўрганилмоқда бундан ташқари ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ахолига партиямиз томонидан амалга оширилаётган ишлар, партия мақсад ва вазифалари шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурлари хақида маълумотлар доимий бериб борилмоқда. Ўрганилган муаммолар фақатгина қоғозда қолмай уларнинг ечилишида амалий кўмак берилаётгани бу халқимиз орасида партиямиз нуфузини янада ошишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+