O‘zLiDeP тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга маҳорат дарси ташкил этди

10.09.2018, 17:00

O‘zLiDeP тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларга маҳорат дарси ташкил этди

O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши шаҳардаги Транспот коллежида тадбиркорликка қизиқиши бўлган ёшлар учун соҳада муайян ютуқларга эришган тажрибали тадбиркорлар иштирокида маҳорат дарси ташкил этди.

Тадбирга шаҳардаги “Муродқўрғон” МЧЖ қандолат ишлаб чиқариш корхонаси вакили Малика Нормуродова ташриф буюриб, бизнеснинг сир- асрорлари билан ўртоқлашди. Айтиш жоиз, 2009 йилда ташкил топган корхонада ишлаб чиқарилаётган торт, пирожний, турли хил пишириқлар ҳозирда анча харидоргир.

– Ишбилармон бўлишни ният қилган киши, аниқ мақсадга эга бўлиши керак, –  дейди М.Нормуродова. – Математикани яхши биладиган, қатиятли кишидан яхши тадбиркор чиқади. Халқимиз “Пулни топиш осон, сарфлаш қийин” дея бекорга айтишмайди. Тадбиркорликда топган пулингизни тўғри йўналтириб, фаолиятни кенгайтириш мумкин.

Учрашувда O‘zLiDeP Каттақўрғон шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Набижон Артиқов “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастурининг мазмун- моҳияти ҳақида гапирар экан, дастурга асосан ёшлар учун имтиёзли кредитлар жорий этилганлигини қайд этди.

“Бугун  ёшлардан тадбиркор бўлиши учун иштиёқ, хоҳиш ва журъат талаб этилмоқда. Ҳукуматимиз томонидан соҳада фаолият бошламоқчи бўлган 14-30 ёшгача бўлган юртдошларимизга имтиёзли равишда кредитлар ажратилиши улар учун катта имкониятлар эшигини очади”, деди Н.Артиқов.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+