“Зафар келажак спорт сервис” маҳсулотлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши орқали сотиладиган бўлди

10.09.2018, 17:05

“Зафар келажак спорт сервис” маҳсулотлари  Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши орқали сотиладиган бўлди

2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан иқтисодиётни ривожлантириш фаол тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шароитлар яратиш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини ва улар фаолиятига ноқонуний аралашишларнинг олдини олиш механизмларини, солиқ ва божхона сиёсатини, банк-молия соҳасини янада такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мазкур жараёнда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасидаги ишларни янада ривожлантириш, тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишга кўмаклашиш борасида қатор амалий ишларни олиб бормоқда.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўматаси раиси Актам Хайитов наманганлик бир гуруҳ партия фаоллари ва тадбиркорлар билан учрашувда шу ҳақида сўз юритди.

Амалий учрашувда вилоятда тадбиркорликни янада ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида O‘zLiDeP олдида турган вазифалар кенг муҳокама қилинди.

– Бугунги тадбиркорлар - юрт таянчи, давлат танянчи, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўматаси раиси Актам Хайитов. – Барча тадбиркор зиммасидаги ана шу масъулият юкини тўғри англаб, мамлакатимиз Президенти ҳамда халқимиз томонидан билдирилаётган ишончни оқлаш йўлида бор куч-ғайрати билан ҳаракат қилиши лозим.

– Узоқ вақтдан буён ҳал этилмай келаётган муаммойимизга ечим топилди, – дейди “Зафар келажак спорт сервис” МЧЖ раҳбари Азим Нурматов. – Бизнинг корхонамиз иссиқхоналар учун полиэтелин маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Маҳсулотларимизни ички бозорда сотишда муаммоларга дуч келаётган эдик. Эндиликда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши орқали маҳсулотимизни сотиш имконияти пайдо бўлди.

Учрашув давомида олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари ташкил этилган корхоналарда етук мутахассисларни тайёрлаш, кичик бизнес субектлари маҳсулотларини чекка-чекка қишлоқ аҳолисига ҳам етказиб боришини таъминлаш учун ихтисослаштирилган улгуржи базалар ва халқ истеъмоли моллари дўконлари фаолиятини йўлга қуйиш, чарм маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш кластерини ташкил этиш каби таклифлар билдирилиб, мазкур йўналишда O‘zLiDePнинг амалий чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Иброҳим Саттаров

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1637
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+