O‘zLiDeP ишчи гуруҳи “Янги шаҳар” маҳалласига ичимлик суви олиб келишга ёрдам беради

10.09.2018, 17:18

O‘zLiDeP  ишчи гуруҳи “Янги шаҳар” маҳалласига  ичимлик суви олиб келишга ёрдам беради

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ишчи гуруҳи аъзолари Сурхондарё вилояти аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида Қумқўрғон туманида бўлишди.

Мулоқот чоғида “Янги шаҳар” МФЙ, “Ибн Сино” кўчасида яшовчи аҳоли бир неча йилдан буён тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекиб келаётганларини маълум қилди.   

Муаммо ишчи гуруҳ томонидан атрофлича ўрганилиб, Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи кўмагида Сувоқава ДУКга депутатлик сўрови чиқарилди.   

Мулоқот давомида "Янги шаҳар" МФЙда яшовчи Назар Қобилов 2, Барно Янгибоева эса 1 сотихлик томорқасида иссиқхона ташкил этиш учун “Миллийбанк” Қумқўрғон туман филиалига 2 ой олдин ҳужжат топширишганини айтишди. Лекин ҳозирга қадар кредит ололмаётганлари юзасидан мурожаат қилишди.

Ушбу мурожаат ҳам “Миллийбанк” Қумқўрғон туман филиали раҳбарияти билан ҳамкорликда ечим топадиган бўлди.

Мурод ЭШНАЗАРОВ

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+