O‘zLiDeP ишчи гуруҳи пиёз экиб, чув тушган сурхондарёлик деҳқонлар билан учрашди

10.09.2018, 17:35

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи пиёз экиб, чув тушган сурхондарёлик деҳқонлар билан учрашди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ишчи гуруҳи тадбиркор, фермер ҳамда томорқа ер эгалари муаммоларини ҳам ўрганди.

– Яхши ният билан пиёз эккандим, – дейди Шўрчи тумани “Бобур” маҳалласида яшовчи Холбой Қурбонов куюнчаклик билан. – Кутилгандан-да зиёда, 60 тонна ҳосил олдик. Ҳар йили ўзимиз харидор излаб, маҳсулотларимизни сотардик. Бу йил эса “Ўзагроэкспорт” томонидан маҳсулотларимизнинг сотиб олинишини эшитиб хурсанд бўлган эдик. Бошқа харидор ҳам изламадик. Аммо улар 60 тонна у ёқда турсин, 60 килограм ҳам пиёз сотиб олишмади.

Фермер  етиштирган  ҳосилини “Ўзагроэкспорт”га топшириш учун қатнайвериб, туфлисининг  товони  тешилди. Бирида “навбатингиз  келса, оламиз”, дейишди. Иккинчисида “экспорт тугади” дея  қисқа  ва  лўнда гапни айтишди, қўйишди.

Шўрчи тумани “Шалдироқ” маҳалласида яшовчи Алимардон Болтаев ҳам 1 гектар  майдонга  пиёз  экиб, 25 тонна ҳосил олди. “Ўзагроэкспорт” ходимлари келиб, 1 килограм пиёзни 800 сўмдан баҳолашди ва олишга ваъда беришади. Бироқ...

– Улар бор-йўғи етти тонна пиёз олишди, холос, – дейди тадбиркор. Кейин “Бошқа пиёз ололмаймиз, вагон йўқ” дея жўнаб қолишди. Пиёз тез айнувчи маҳсулот бўлса-да, масаланинг охири билан уларнинг бир пуллик ҳам иши бўлмади. 35 миллион харажат қилгандик. Масъулларнинг масъулиятсизлиги туфайли қилган харажатимизни ҳам қоплай олмадик.

Деҳқонлар билан суҳбат давомида пиёзларнинг анча вақт туриб чириб кетаётгани, айниб ҳар хил ёмон хид чиқираётганлиги сабабли аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдиришаётгани, энг ачинарлиси пиёзларни чорва молларига едиришаётганини куюнчаклик билан гапириб ўтишди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    2121
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азамат2018-09-14 14:11:21

Мана шунака маъсулиятсиз экспортчиларга ишониб, чув тушиб колган дехконлар (тадбиркорлар) кейин нима киларини билмай "УЗБЕКИСТОННИ онасини" деб хар хил яхши булмаган сузларни айтиб Россияда юрганларини курдим. Унинг учун нима килиш керак? Узагроэкспортдаги маъсулиятсиз ходимларни ёлгон ваъда бериб халкни алдагани учун мол-мулкини мусодара килиб жабрланувчиларни харажатини коплаш керак. Ана ушандагина дехконларимиз кунглини тук килиб далада ишлашни давом этишади


Бой дехкон2018-09-12 19:11:59

Кх ЖУДА НОЧОР АХВОЛГА ТУШИБ БОРМОКДА. МУСТАКИЛЛИК ДАВРИДА ИЛК БОР БУ ЙИЛ ЕРЛАР ЭКИЛМАЙ КОЛДИ . КУЗГИ ТУКСОНБОСТИ ЭКИНЛАР ХАРИДОР ЙУКЛИГИ САБАБЛИ НАРХИ ПАСТ БУЛДИ МИНГЛАБ ТОННА САРИМСОК АХЛАТГА ТАШЛАНДИ . ПИЕЗ ХАМ ШУНДАЙ ТАКРОРИЙ ЭКИНЛАР МОШ ЛОВИЯ ЕРЕНГОК НАРХИ ЯРИМ БАХОСИГА ТУШИБ КЕТДИ ЭКСПОРТЧИЛАРНИ ИШЛАМАСЛИГИ ДАВЛАТНИ ВАЛЮТА ТУШИМИНИ ОДАМЛАР ДАРОМАДИНИ ЙУККА ЧИКАРДИ . КУПЧИЛИК РОССИЯГА ОТЛАНДИ . ИШ УРИНЛАРИ КИСКАРДИ ФАЛОКАТ БУ ФОЖЕА


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+