Қўшма сессияда O‘zLiDeP депутати кўтарган масала ижобий ечим топди

10.09.2018, 18:44

Қўшма сессияда O‘zLiDeP депутати кўтарган масала ижобий ечим топди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг қўшма сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев олиб борди.

Йиғилишда сенатор ва депутатлар томонидан Миробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, аҳолини ташвишга солаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

Сессияда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши юзасидан Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсадлар доирасида Миробод туманини комплекс ривожлантириш бўйича барча даражадаги давлат хокимияти органлари зиммасига муҳим вазифалар юклатилди.

Шунингдек, сессияда туманга инвестицияларни жалб этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш, молия ва банк хизматларини  замонавий, шаффоф тизим асосида йўлга қўйиш, туманда боғчалар сонини кўпайтириш, коммунал соҳа, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, исрофгарчиликка сабаб бўлаётган дабдабали тўйлар ҳамда аҳоли бандлигини  таъминлаш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев сўзга чиқиб, жорий  йилда 201 та туманга ташриф буюргани, шу ташриф чоғида қанчадан-қанча реконструкцияга муҳтож ариқ ва каналлар, тўй-ҳашамларнинг тартибга солинмаганига гувоҳ бўлганини айтди.

Йиғилишда сўз олган Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари “Мовароуннаҳр” ва “Мингўрик” маҳаллалари сайловчиларининг мурожаатига мувофиқ, шу ҳудудда жойлашган 1-сонли Оилавий поликлиниканинг филиали базасида кекса пенсионер ва ногиронлар учун кундузги стационар очиш долзарб масала эканлигини таъкидлашди. Шуни инобатга олиб, 1-сонли Оилавий поликлиниканинг филиалида узоқ вақтдан буён ҳал этилмай келаётган кундузги стационар очиш масаласи ўз ечимини топди ва ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Сессия якунида Миробод туманини комплекс ривожлантириш  ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганишни давом эттириш ва ўз вақтида бартараф этиш юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарор ва фармонлари ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши ҳамда Халк депутатлари Миробод тумани Кенгашининг Қўшма қарори қабул қилинди.

Абдуҳаким МАМАНАЗАРОВ,

Халқ депутатлари

Миробод туман

Кенгаши депутати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+