O‘zLiDeP депутати битта сайёр қабулдаги мурожаатлар юзасидан ўнга яқин сўров юборади

10.09.2018, 18:51

O‘zLiDeP депутати битта сайёр қабулдаги мурожаатлар юзасидан ўнга яқин сўров юборади

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан Конимех туман “Дўстлик” МФЙда сайёр қабул ташкил этди.

Тадбир давомида фуқаролар томонидан 10 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилиб, шикоятлар юзасидан корхона ва ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.   

Сайёр қабулда Конимех тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Бахтиёр Турсунмуродов уй-жойи термет емиргани сабабли яроқсиз аҳволга келиб қолганини билдириб, уй-жойини таъмирлаб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

“Дўстлик” МФЙ Тинчлик кўчасида яшовчи фуқаро Норгул Умарова ўғли Хусниддин Нуруллаев НКМКга қарашли 5-кон бошқармасига ишга жойлаштиришда кўмак сўраган бўлса, “Бунёд” кўчаси 4-уйда яшовчи Холида Ҳамдамова эса “Бунёд” ва “Ш.Рашидов” кўчаларида яшовчи аҳолига тоза ичимлик суви келмаганидан шикоят қилди.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари А.Джўраев томонидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олинди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хислат Зайниддинов СТМ Навоий2018-09-12 09:45:57

Вилоятимизнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ўтказилаётган сайёр қабулларнинг натижадорлиги ортиб бормоқда. Халқнинг муаммоларни ечишга қаратилган ушбу тадбирлар ўзининг ижобий натижаларини бермоқда.


Навоий вилоят Кенгаши ходими Ч.Раджабов 2018-09-11 14:09:43

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз,


Салоьов Ахрор Навоий вилояти Хатирчи тумани 2018-09-11 11:51:50

Бажарилаётга ишлар албатта тахсинга лойиқ. Албатта иш бор жойда камчилик бўлади. Бази мутасадди рахбарлар уз ишига масулият билан қарасалар бунданҳам яхши булади деб ўйлайман.


Маматова Сарвиноз ЎзЛиДеП Навоий вилояти Хатирчи тумани 2018-09-11 11:28:03

Ўтқазилаётган бу каби сайёр қабуллар фуқороларни қийнаб келаётган бир қанча муаммоларни бартараф этишда қўл келмоқда деб ўйлайман. Сайёр қабулар натижасида ҳал этилган муаммо ва камчиликлар ахоли ўртасида партиямиз хамда депутатларимизга бўлган ишончни янада мустахкамлашига ишонаман партядошларимизга мехнат фаолиятларида мувофақият тилаб қоламан


Навоий вилоят Кенгаши Қўчқоров Беҳзод Исомиддинович2018-09-11 08:15:46

Афсуски жойлардаги айрим мутассади ташкилот рахбарлар ханузгача фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоли масалалар ечимини топишга панжара ортидан қараб отангга бор онагга бор қабилада эътиборсиз бўлиб келаётгани учраб турибди. Вахоланки шахсан ўзим гувоҳ бўлган ўтказилган ушбу сайёр учрашувда ўнга яқин фуқароларнинг ечими ҳал этилиши мураккаб бўлмаган масалалар келиб тушмаган бўларди.Умид қаламанки йўлланган мурожаатлар юзасидан депутатлик сўровлари юборилган мутассади корхона ташкилотларнинг масъул ходимлари ўйғониб ҳар бир ҳолат бўйича жойига чиқиб ўрганишади ва кутарилган муаммолар тез фурсатларда ҳал этилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+