O‘zLiDeP ишчи гуруҳи “Соёт автомабилчи” корхонаси фаолияти билан танишди

11.09.2018, 11:51

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи “Соёт автомабилчи”  корхонаси фаолияти билан танишди

Хива туман Кенгаши депутати Машариф Бекчанов раҳбарлигидаги "Соёт автомабилчи” МЧЖда бугунги кунда 50 нафардан ортиқ ёшлар иш билан банд.  Мазкур корхонада сут ва нон маҳсулотлари, миллий ширинликлар, турли хил шарбатлар ишлаб чиқарилади.

Жойларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва уларга партиявий воситалар орқали ечим топишни мақсад қилган ишчи гуруҳ аъзолари мазкур цеҳларда бўлиб, иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

"Соёт автомабилчи”нинг қайси тармоғига кирмайлик, янги, замонавий ускуналар билан ишланаётгани, ҳар бир йўналишни ривожлантириш бўйича мақсадли  режалар ишлаб чиқилганининг гувоҳи бўлдик.

Биргина қуёнхонада бугунги кунда 500 тадан ортиқ наслли қуёнлар кўпайтирилиб, гўшти ва териси маҳаллий ва хорижлик харидорларга етказиб берилади. Мевани қайта ишлаш цехига яқинда Австриянинг “Ворон” компаниясидан мева ва сабзавотларни қайта ишлайдиган замонавий линия олиб келинди. Эндиликда мазкур цех 7,5 тонна мева ва сабзавотларни қайта ишлаш қувватига эга. Ҳар сменада 5 тонна табиий шарбат олиниб, қадоқланмоқда.  

Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида эса ҳар сменада 6100 дона нон ва нон маҳсулотлари, 15 турдан ортиқ миллий ширинликлар аҳоли дастурхонига етказилади. Энг асосийси, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бозор нархларидан жуда арзон.

Корхонада 53 млн сўмлик доимий ва мавсумий иссиқхоналар ҳам ташкил этилган.

- Яқинда япониялик харидорлар билан қуритилган ўрик маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартнома имзоладик, – дейди корхона раҳбари М.Бекчанов. – Қуёнчилик бўйича ҳам хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишни бошлаймиз. Улар билан ҳам шартнома имзолаш арафасидамиз.

Тиниб, тинчимас тадбиркор яқинда эчкичилик, чорвачилик тармоқларида ҳам ишлар бошланиши, келгусида яна 2 та совуткич ўрнатиш, қуритилган меваларни экспортга чиқариш ниятида эканини билдирди.

Нилуфар Джаббарова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+