O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Кегайли туман аҳолиси билан мулоқот қилди

11.09.2018, 11:57

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи Кегайли  туман аҳолиси билан мулоқот қилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ вакиллари Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастуридан келиб чиқиб, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитиш мақсадида чекка-чекка ҳудудларда бўлмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Кегайли туманида ҳам ташкил этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари “Бахитли” ва “Қуёшли” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

– Маҳалламизда 4 минг 194 нафар аҳоли тинч ва осуда турмуш кечириб келмоқда, –  деди “Бахитли” МФЙ раиси Х.Қурбанниязов. – Маҳалладаги ҳар бир хонадон эгалари билан юзма-юз суҳбатлашиш жараёнида кредит олиш ва ишсизлик бўйича муаммолар борлиги аниқланди.   

– Анчадан буён ишсизман, – дейди “Бахитли” МФЙда истиқомат қилувчи Тазабой Жиемуратов. – Рўзғоримни тебратиш учун турли ташкилотларга иш сўраб бордим. Лекин иш топилмади. Ишчи гуруҳдан уйимнинг яқинида жойлашган пахта тозалаш заводига ишга киришга ёрдам сўрадим.

Т.Жиемуратовнинг мазкур мурожаати бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборишга келишиб олинди.    

Хонадонма-хонадон суҳбат қилиш жараёнида партия олиб бораётган ишлар, O‘zLiDePнинг дастури ва ғояси “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳам кенгроқ тушунтирилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1797
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани 2018-09-11 14:59:20

УзЛиДеП ташаббуси билан ташкил этилган ишчи гурух тамонидан амалга оширилаетган сухбатлар, тушинтиришларниинг самарасини куринмокда. Бу халкимизга деган эътибор. Уларнинг яхши яшаши, хар бир хонодоннинг тукин-сочинлигини, бандлигини таъминлаш уларни хар тамонлама куллаб кувватлаш максадида амалга оширилаетган хайрли ишлардан халкимиз рози.


Қизилтепа тумани бўлими Сарвиноз Холматова 2018-09-11 13:53:08

Партиямиз вакиллари томонидан мана шундай ташаббус билан чиқиб, ҳалқни орасида уларнинг дардини энгиллатиш мақсадида муаммолари ўрганиб чиқишлари замирида Мухтарам Президентимиз айтганларидек, ҳалқни рози қилишдир. Партиямизга бўлган ишонч янада ошаверсин.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+