O‘zLiDeP фаоллари Юнусобод туманидаги 50 та хонадон эгаларининг ҳолидан хабар олди

11.09.2018, 16:35

O‘zLiDeP фаоллари Юнусобод туманидаги 50 та хонадон эгаларининг ҳолидан хабар олди

Партия фаоллари Юнусобод туманида жойлашган  “Мирзо Улуғбек”, “Қашғар”, Буюк Турон”, “Матонат” МФЙларидаги 50 та хонадонга ташриф буюрди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан ишсизлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш каби йигирмадан зиёд мурожаатлар келиб тушди.  

– Иккинчи гуруҳ ногирониман – дейди “Буюк Турон” МФЙсида истиқомат қилувчи нафақахўр Гулнур Боговиева. – Боқувчим йўқ. Ҳолимдан хабар олган партия ходимлари менга ҳар йили олинадиган муолажам учун моддий ёрдам беришларини айтишди. Бундай савобли ишларнинг кети узулмасин. Мен каби ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олган O‘zLiDeP партиясига миннатдорчилигимни билдираман. 

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    418
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+