O‘zLiDeP Хоразмдаги “Katqala teks” МЧЖда БПТ очди

11.09.2018, 16:54

O‘zLiDeP Хоразмдаги “Katqala teks” МЧЖда БПТ очди

“Uztex group” компаниялар гуруҳи Ўзбекистон Республикасида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи энг йирик вертикал компания хисобланади. “Katqala teks”, “Uztex Shovot”, “Shovot tekstil” ҳам ана шундай корхоналар сирасига киради.

Ишчи гуруҳ аъзолари вилоятдаги йирик тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишар экан, “Katqala teks” корхонаси ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.

Бош директор Умрбек Абдуллаевнинг айтишича, бугунги кунда қўшма корхонада 750 дан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар эса Украина, Россия, Молдавия, АҚШ, Канада давлатларига экспорт қилинмоқда. Эътиборлиси, йилига 70 млн дона пайпоқ ишлаб чиқариш қувватига эга корхонада ходимлар малакасини ошириш учун Туркия, Покистон давлатларидан тажрибали мутахасислар жалб қилинган.

Шунингдек, хориждан ташриф буюрувчи меҳмонлар учун Европа стандартлари асосида корхонанинг алоҳида меҳмонхонаси фаолият юритмоқда.  Янги келган ходимлар стипендия олган ҳолда 4 ойлик ўқув курсларида ўқитилиб, сўнгра иш бошлайдилар. Бу билан корхонада ходимлар салоҳияти ошишига ҳам эришилади. 

–Корхонамизда ҳафтанинг ҳар душанба куни йиғилиш ўтказилади. Унда ўтган ҳафтада бажарилган ишлар билан бирга галдаги вазифаларни белгилаб оламиз, – дейди корхонанинг Молиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Бекзод Йўлдошев.  – Бундан ташқари, бошланғич партия ташкилотимиз аъзолари билан мамлакатда қабул қилинаётган янги қонунлар, давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ва уни амалга ошириш борасида фикр алмашамиз.

Таъкидлаш керак, корхонада ходимларнинг ишдан бўш вақтида маънавий дам олишларини ташкил этиш мақсадида спектакл, театрларга саёҳатлар ҳам уюштирилади.

Тадбир сўнгида ушбу корхона қошида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Жуманазар ҚУРБАНОВ,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+