O‘zLiDeP фаоли яратган биоўғит ва биоагро препаратлар “Занг” касаллигига қўл келмоқда

11.09.2018, 18:11

O‘zLiDeP фаоли яратган биоўғит ва биоагро препаратлар “Занг” касаллигига қўл келмоқда

Меҳрожиддин Мухторов “Агро био смес сервис” МЧЖ раҳбари. Ҳозирда у дунё миқёсида мева ва сабзавотларни етиштиришда, зараркунандаларга қарши курашишда кимёвий препаратлардан фойдаланилаётганлигидан ташвишда. Чунки кимёвий усулларда парваришланган маҳсулотлар инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу боис у кўп йиллардан буён биологик ўғит ва препаратларни кашф қилиш устида изланади.   

–Кимёвий ўғитларнинг ўсимликларга бир томонлама фойдаси бўлса, иккинчи томонлама зарари бор. У зараркунандалар билан курашишда фойда бериши мумкин, қолаверса, маълум миқдори ўсаётган мева-сабзавотнинг таркибига сингиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, – дейди тадбиркор. – Биз ихтиро қилган “Агросмесь-СМ” ўғити деҳқончилик, боғдорчилик экинларини ўстиришда инсоният учун экологик тоза зарарсиз маҳсулот етиштиришда қўлланилади. “БИО-АГРОМЕСЬ-СМ” ўғити ерларга ишлов беришда, “ИСО” (оҳак, олтингугурт қайнатмаси) препарати эса, зараркунандаларга қарши курашишда қўл келади. Биз препаратларимизни ўсимликларда учрайдиган “Ургамчаккана” ва “Занг” касалликларига қарши қўллаганимизда ижобий натижалар бермоқда.

Самарқанд шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бош агрономи Адҳам Холиқовнинг таъкидлашича, яқинда у яратган “ИСО” (оҳақ, олтигугурт қайнатмаси) препарати дарахтларга ишлов берилганда яхши самара берган.

–Самарқанд сайёҳлар шаҳри. Шу боис биз уни кўкаламзорлаштиришда, манзарали дарахтлар экиш, гулу гулзорга айлантиришда ландшафт дизайнерлар билан биргаликда иш олиб боряпмиз, – дейди А.Холиқов. – Бу йил ёзнинг иссиқлиги туфайлими, кўпгина манзарали дарахтлар ва гулларга касал тегди. Шаҳарнинг айрим ҳудудларидаги майсазорлар сарғайиб қолди. Уларга “Агро БИО СМЕС СЕРВИС” МЧЖ корхонаси биоўғитлари билан ишлов берилганда ижобий самаралар берди. Шу сабабли корхона билан шартнома имзолаб, куз ва баҳор ойларида шаҳардаги барча манзарали дарахтлар ва майсазорларни  зараркунанда ва касалликларга қарши ишлов беришга келишиб олдик.

Таъкидлаш керак, шу кунларда М.Мухторов ўғли Сирожиддин билан бирга биогаз ускунасини ясаш, таъмирлаш ва унинг ёрдамида чиқиндиларни қайта ишлаш йўли билан метангаз ишлаб чиқариш  бўйича лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш арафасида.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

 Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+