Самарқандлик тадбиркор ипакдан тўқилган гиламларни сотиш тартибини соддалаштиришни таклиф қилди

11.09.2018, 18:22

Самарқандлик тадбиркор ипакдан тўқилган гиламларни сотиш тартибини соддалаштиришни таклиф қилди

Самарқандлик ҳунармандлар томонидан яратилган зардўзлик, каштачилик, тўқимачилик асарлари азал-азалдан дунёга машҳур бўлган. Бугун Самарқандда ҳунарманчиликнинг барча йўналишлари орасида  қадимий гиламдўзлик ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. Моҳир тадбиркорлар ташаббуси билан “Самарқанд-Бухоро ипак гиламлари” корхонасида ипакдан гилам тўқиш йўлга қўйилган. Ушбу маҳсулотларга хорижлик меҳмонларда талаб юқори.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари томонидан мазкур корхона ходимлари билан мулоқот ўтказилди. Мулоқот чоғида корхона ходимларидан қатор таклифлар келиб тушди.

– Бизнинг асосий харидорларимиз хорижликлар, – дейди корхона раҳбари  Фурқат Ниёзов. – Улар маҳсулотларимизни сотиб олгандан сўнг, расмийлаштиришда бир қанча мураккабликларга дуч келишади. Бу борада амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритиб, ушбу маҳсулотларни сотиш тартиблари соддалаштирилса, хорижликлар учун ҳам, корхона учун ҳам қулайликлар туғдирар эди.

Учрашувда партия фаоллари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar kelajagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир давомида корхонанинг 10 дан ортиқ ишчи- ходимлари партия сафига кириш истагини билдиришди.

Бахтигул Қаршиева,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмат Тўраев Жиззах вилояти2018-09-12 09:20:42

Шу каби таклифларнинг имкон қадар инобатга олиниши тадбиркорларга енгиллик ва ямкониятлар яратади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+