O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши 6 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун йўлланма берди

12.09.2018, 14:33

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши 6 нафар хотин-қизга бепул даволаниш учун йўлланма берди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоллари Зарбдор туманидаги “Янгиобод” МФЙ ва “Адиробод” ҚФЙда яшовчи  аҳоли  билан учрашди.

Мулоқот давомида ҳудуд аҳлининг патронаж хамшираларини иши яхши йўлга қўйилмагани тўғрисидаги шикояти ўрганиб чиқилиб, ҳудудда туман тиббиёт бирлашмасининг 30 нафарга яқин малакали шифокорлари иштирокида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида 247 нафар аҳоли, айниқса, хотин-қизлар малакали ва самарали текширувлардан ўтказилди. УЗИ, ЭКГ тиббий ускуналари ёрдамида аниқ ташхислар қўйилиб, керакли маслаҳатлар берилди.

– Оиламизда нафақат мен, балки турмуш ўртоғим ва ўғлимиз ҳам ногирон. Шу боис, туман марказига бориб тиббий кўрикдан ўтишга имкониятимиз йўқ эди, – дейди “Адиробод”  ҚФЙ, Замондош кўчасида яшовчи Лидия Солиева. – Партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ўтказилган бепул тиббий кўрик, бизга ўхшаган оилаларга жуда қўл келди. Улар нафақат бизни тиббий кўрикдан ўтказишди балки турмуш ўртоғимга ногиронлик аравачаси олиб беришда амалий ёрдам кўрсатди. Қувонарлиси, шу йилнинг охирига қадар, бизга тумандаги намунали уйлардан бирининг калити бериладиган бўлди.

–Турмуш ўртоғимнинг ишсизлиги ва уйимиз йўқлиги туфайли жуда оғир шароитда яшаб келмоқдамиз, – дейди шу маҳалла яшовчи Нодира Хамидова. –Тиббий кўрикда ўта оғир даражадаги камқонлик касаллигим борлиги аниқлангандан кейин, партия кўмагида вилоят кўп тармоқли касалхонасига йўлланма орқали ўзим ҳамда икки нафар фарзандим билан даволаниш учун ётқизилдик. Оилам ва фарзандларимга моддий ёрдам кўрсатилди. Бунинг учун O‘zLiDePдан миннатдормиз.

Тиббий кўрик якунида боқувчисини йўқотган 2 нафар аёлга вилоят кўп тармоқли тиббиёт бирлашмасига, 4 нафар хотин-қизга эса вилоят кардиология бўлимига йўлланма берилди. 

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исаева Умида 2018-09-12 16:51:53

Жойларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда ва аҳолига айниқса бу каби бепул тиббий кўрик ҳамад даволаш учун йўлланмалар берилиши бу жуда катта натижадир. Ишларга омад тилайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+