O‘zLiDeP фаоллари “Актау” ва “Шиели” ОФЙ аҳолиси билан учрашди

12.09.2018, 14:39

O‘zLiDeP фаоллари “Актау” ва “Шиели” ОФЙ аҳолиси билан учрашди

O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Томди туманидаги “Актау” ва “Шиели” ОФЙ ҳудудларида 100 дан ортиқ хонадонга ташриф буюрди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида ҳудуд аҳли томонидан ичимлик суви, ишга кириш, имтиёзли кредит олиш ва бошқа масалаларга доир 30 га яқин мурожаатлар келиб тушди.  

Масалан, “Актау” ва “Шиели” ОФЙ ҳудудида яшовчи 12 нафар фуқоро имтиёзли кредит олишда кўмак сўради. Мазкур мурожаат юзасидан шу куннинг ўзида халқ ноиби, партия депутатлик гуруҳи аъзоси Мейрбек Игиликов томонидан “Агробанк” АТБ туман филиалига сўров юборилди.

Ишсизлик масаласида мурожаат қилган Қазихан Шералиев, С.Жумабаев, О.Исмайлов, М.Рахманбердиев, Ж.Араповлар эса ишчи гуруҳ ташаббуси билан бир марталик жамоат ишига жалб қилинди.

“Актау” ОФЙда яшовчи Ниязбек Байимбетов отаси узоқ йиллардан буён оғир касаллигини айтиб, бунинг учун бепул дори-дармон кераклиги бўйича мурожаат қилди. “Шиели” ОФЙда яшовчи Дусен Узоқбоев эса ўғли туғма 1-гуруҳ ногирони эканлиги айтиб, уни ногиронлик группасига чиқаришда ёрдам сўради.

Ҳар иккала масала юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи томонидан туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилди.

O‘zLiDeP Навоий вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-12 17:11:25

ЎзЛиДеП ишчи гуруҳларининг ҳудудларда аҳоли муаммоларининг ижобий ечим топишидаги хизматлари таҳсинга лойиқ албатта. Бу эса ўз навбатида партиямизга аҳолини ишончини янада ортишига сабаб бўлади.


Б.Юлдашев. O`zLiDeP Навоий вилояти Кичик бизнес ва фермерлар билан ишлаш бўлими2018-09-12 17:07:10

Вилоят марказидан узоқ чўл ҳудудда жойлашган туманларимиздан бири бўлган Томди туманидаги “Актау” ва “Шиели” ОФЙ ҳудудларида O‘zLiDeP фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзоларининг 100 дан ортиқ аҳоли хонадонларида бўлиши уларнинг ўйлантираётган муаммоларини ечимини топишдаги иштироки партиямига бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда.


Исаева Умида O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири 2018-09-12 16:56:04

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши аппарат ходимлари амалий, натижали ишларда чарчаманг.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+