O‘zLiDeP раҳбари фермерларга ерларнинг шўрланиш даражасини аниқлаш бўйича япон тажрибасидан фойдаланишни тавсия қилмоқда

12.09.2018, 14:49

O‘zLiDeP раҳбари фермерларга ерларнинг шўрланиш даражасини аниқлаш бўйича япон тажрибасидан фойдаланишни тавсия қилмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов Япониянинг Қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро илмий-тадқиқот маркази (JIRCAS) ташкилоти вакили Джуния Онишини қабул қилди. Мулоқот давомида “Шўрланишга қарши чораларни тадқиқот қилиш” лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган “Тупроқ шўрланишини камайтиришда саёз ёпиқ-ётиқ дренаж” техник қўлланмаси муҳокама қилинди. Мазкур қўлланма ерларнинг шўрланиш даражасини аниқлаш ва камайтириш буйича япон тажрибасига асосланади. 

O‘zLiDeP раиси Актам Хаитов JIRCAS ташкилоти вакили томонидан тақдим этилган мазкур қўлланмани барча вилоятдаги фермер хўжалик раҳбарларига етказиш, ҳамда ушбу қўлланмадаги тавсияларни кенг жорий этиш юзасидан топшириқлар берди. Д.Ониши билан шу каби лойиҳаларни янада кўпайтириш бўйича фикрлашиб олинди.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Атажанов Шухрат O'zLiDePХива туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари2018-09-12 17:34:32

Ҳозирги кунда айниқса, Хоразм вилоятида ушбу муаммо жуда ҳам долзарб муаммолардан биридир. Шунинг учун ҳам ушбу тавсияни фермерлар бир синаб кўрса фойдадан холи бўлмаслигига ишончим комил.


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-12 17:18:14

Ҳақиқатдан ҳам ерларнинг шурланиш даражасининг юқори бўлиши фермерлар фаолиятига салбий таъсир этади. Бу каби жиддий муаммонинг ижобий ечимига партиямиз раҳбарининг тавсияси қўлланилса ижобий самарага эга бўлим мумкин.


Сарвинох Холматова Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби2018-09-12 17:09:22

Ҳозирги замон фермер хўжаликлари раисларини катта ташвишга солаётган асосий муаммоларидан бири десам янглишмаган бўламан. ерлардаги тупроқларнинг шўрланиши, Ер ости сизот сувларининг йилдан йилга кўпайиши ерларни шўрланишига ҳосилдорликни камайишига олиб келаётгани барчамизга аён. Партиямиз раҳбарининг Япония тажрисасининг Қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро илмий-тадқиқот маркази вакили билан учрашуви замирида қишлоқ хўжалигини ривожланишига катта ҳисса қўшишига ишонаман. Партиямиз раҳбарининг фермерларимизга япония тажрибасидан фойдаланишини тавсия этиши жаннатмакон ватанимиз ерларини шўрдан сақланишига ўз натижасини кўрсатишига шубҳам йўқ.


Б.Юлдашев Навоий вилояти2018-09-12 16:54:11

Ҳозиги кунда худудлардаги фермер хўжаликларини ташвишга солаётган асосий муаммоларидан бири ерларнинг шўрланиши, Ер ости сизот сувларининг йилдан йилга кўпайиши ерларни шўрланишига ҳосилдорликни камайишига олиб келмоқда. Албатда партиямиз раҳбарининг Япониянинг Қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро илмий-тадқиқот маркази вакили билан учрашуви қишлоқ хўжалигини ривожланишига катта ҳисса қўшишига аминман. Партиямиз раҳбарининг фермирларимизга япония тажрибасидан фойдаланишини тавсия этиши ерларимизни шўрдан сақланишига ўз самарасини кўрсатади деган фикрдаман.


Исаева Умида O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири 2018-09-12 16:45:41

O‘zLiDeP раиси Актам Хаитов томонидан ўтказилган тадбирдаги тақдим этилган мазкур қўлланмани Андижон вилоятидаги айрим туманларда масалан Улуғнор, Бўз туманларда зудлик билан ерларнинг шўрланиши бўйича тадбирлар ўтказиш керак.


Рахманова Гульнара УзЛиДеП туман Кенгаши депутатлар гурухи ижрочи котиб2018-09-12 15:52:22

Хурматли Президентимиз кишлок хужалиги сохасини ривожлантириш учун фермер дехконларимиз албатта билимдон булиши керак дея такидлаб утганди, айни хакикат замонавий типдаги кулайликларга эга услублардан фойдаланса максадга мувофик булари сузсиз. Бу тажриба олмашиш кушни давлатлар орасидаги дустликни хам мустахкамлайди


Эшниёзов Муҳаммад, O`zLiDeP Навоий вилоят кенгаши аппарат раҳбари2018-09-12 15:10:26

Ерларнинг шўрланиши фермер хўжаликлари, умуман деҳқон учун оғриқли муаммо. Партиямиз раҳбарининг ушбу муаммога илмий ёндошганлиги, айниқса ривожланган Япония тажрибасини амалга тадбиқ этишга тавсияси деҳқон учун унумли, самарали натижа беради деб ҳисоблайман.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+