O‘zLiDeP кўмагида 13 нафар хотин-қиз “Мега текстиль” МЧЖга ишга жойлашди

12.09.2018, 17:10

O‘zLiDeP кўмагида 13 нафар хотин-қиз  “Мега текстиль” МЧЖга ишга жойлашди

Партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Элликқалъа туманидаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига киритилган “Бостан” шаҳарчаси аҳли билан учрашди.

Ташриф чоғида партия вакиллари маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб, халқ билан юзма-юз мулоқот қилди, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва уларга ижобий ечим топиш чораларини кўрди.

–Мазкур туманга келин бўлиб тушганимга 5 йилдан ошди, – дейди “Бостан” шаҳарчасида яшовчи Р.Мамутова. – Фарзанд тарбияси билан шуғулланиб, кўп йиллар уйда ўтирдим. Тикиш-бичиш сир-асрорларидан бироз хабарим бор. Шу боис, бирорта корхонага ишга жойлашиб, оиламиз даромадига ҳисса қўшмоқчиман.    

Мулоқотлар давомида шу ва бошқа фуқаролар томонидан ишсизлик масаласида келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилди ва ишчи гуруҳ ташаббуси билан 13 нафар хотин-қиз “Мега текстиль” МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Дилбар ШАРАПОВА,

O‘zLiDeP Элликқалъа туман

Кенгаши аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1585
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши 2018-09-13 16:24:12

Элликқалъа туманидаги партиядошларимизнинг амалий ишлари албатта кувонарли хол. Келгуси ишларингизда омадлар тилаймиз


Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-12 17:22:04

Ишсизлик даражасининг камайишида партиямиз ҳиссасининг ортиши қувонарли ҳол албатта. Бугунги кунда аҳоли бандлиги энг долзарб масалалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+