O‘zLiDeP ёшлар учун маҳорат дарси ўтказди

12.09.2018, 17:35

O‘zLiDeP ёшлар учун маҳорат дарси  ўтказди

O‘zLiDeP Оқдарё туман Кенгаши тумандаги 47-умумтаълим мактаби битирувчилари ҳамда Оқдарё мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи талабалари учун маҳорат дарси ўтказди.

Тадбирда тумандаги уддабурон фермерлар, ёш тадбиркорлар ўз тажрибаларини ёшлар билан ўртоқлашди.

Феруддин Суяров тумандаги ёш тадбиркорлардан бири. У ўзининг кичик корхонасида қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Феруддин тажрибалари билан ўртоқлашар экан, ёшларни қатъиятли бўлишликка чақирди.

–Инсон  тадбиркорлик соҳасида мақсадга эришиш учун нафақат интилиш  балки унга  катта ишонч зарур бўлади. Сиз биринчи навбатда ўзингизга ишонсангиз албатта уддалайсиз. Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларга кенг имкониятлар яратилган. Шу боис, юртимизда яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш керак, – дейди Ф.Суяров.

Бекмород Рашидовнинг тадбиркорликни бошлаганига 3 йил бўлди. У 15 турдаги ширинликлар ва қандолат маҳсулотларини тайёрлаб халқимиз дастурхонини кўркам бўлишига ҳисса қўшмоқда. Бекмурод тадбирда кредит олиб фаолиятини кенгайтириш режаси борлигини айтди.

–Тадбиркорликни бошлашдан олдин ҳар бир кишида қўрқув бўлади. “Шу ишни уддалай оларканманми?” деган ички савол сизга тинчлик бермайди. Шу саволга “Мен уддалайман” дея жавоб бера олсангиз мувоффақият сиз томонга ўтади. “Қўрқув инсоннинг душмани” деган нақл бежизга эмас, “ҳаракатда барокат”. Мен аввалига қўрқув туфайли тадбиркорликни уй шароитида бошлаганман. Ҳозир цех очиб фаолиятимни анча кенгайтирдим, – дейди Б.Рашидов.

Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурининг мазмун-моҳияти, кредит турлари ва уларни расмийлаштириш бўйича  ёшларга кенгроқ тушунчалар берилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1102
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+