“Асл Нафис” МЧЖнинг 20 нафар ходими O‘zLiDePга аъзо бўлди

12.09.2018, 17:39

“Асл Нафис” МЧЖнинг 20 нафар ходими  O‘zLiDePга аъзо бўлди

O‘zLiDeP фаолларининг партия дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботига бағишланган учрашувлари давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Самарқанддон маҳсулотлари” АЖ ва “Асл Нафис” МЧЖда ташкил этилди.

Учрашувда партиянинг мақсад ва вазифалари, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга оид Қарор ва Фармонларнинг ижроси хусусида сўз борди. Шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

–Кейинги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Насиба Мўминова. – Хусусан, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 14 ёшга тўлган юртдошларимизнинг бизнес режалари учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бу эса, фарзандаримизни ёшликдан тадбиркорлик соҳасидаги қобилиятларини шакиллантирибгина қолмай,  юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган катта-катта ишбилармонларни кашф этишга туртки бўлади.

“Асл Нафис” МЧЖда 50 турдан ортиқ чинни маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда корхонада 350 га яқин ишчи-ходим меҳнат қиляпти.  Корхона маҳсулотлари эса Тожикистон, Қозоғистон, Азарбайжон, Қирғизистон каби  қатор МДҲ давлатларга экспорт қилинмоқда. 

Таъкидлаш ўринлики, ушбу  корхонанинг  сотув шаҳобчалари келажакда республикамизнинг барча вилоятларида очилиши режалаштирилган.

Корхона ходимлари билан мулоқотлар чоғида 20дан ортиқ ишчи- ходим партия сафига қабул қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,  

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1192
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+