“Roison Home white Goods”нинг 50 нафар ходими O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

12.09.2018, 17:46

“Roison Home white Goods”нинг 50 нафар ходими  O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

O‘zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари  “Roison Home white Goods” қўшма корхонасида очиқ мулоқот ташкил этди.

Жиззах махсус индустриал зонасида ўтган вақт давомида 19 та замонавий корхона ишга туширилди. Ҳозирги кунда ҳудудда автомобиль ва юк машиналари учун тормоз колодкалари, телевизор, кондиционер, музлаткич, кир ювиш машинаси, микротўлқинли печь каби турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Аҳамиятлиси, корхона ишчи хизматчиларининг 60 фоиздан ортиғини вилоятдаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаган йигит-қизлар ташкил этмоқда. O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши фаоллари ушбу корхона билан мунтазам алоқани йўлга қўйган. Корхонада партия бошланғич ташкилоти ҳам фаолият кўрсатмоқда. Унга Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати, корхона директорининг ўринбосари Абдулазиз Юнусов етакчилик қилмоқда.

Бўлиб ўтган мулоқот чоғида ишчи гуруҳ аъзолари корхона фаолияти, унинг келгуси истиқболли режалари, маслакдошларимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Мулоқат давомида вилоятдаги касб-ҳунар коллежлари билан яқиндан амалий ҳамкорлик ўрнатиш, янги ишга қабул қилинадиган ёшларни касбга тайёрлаш, иш унумдорлигини ошириш, ғайратли, билимли, фидойи ёшларни партия сафига жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Очиқ мулоқот якунида корхонада меҳнат қилаётган 50 нафар йигит-қиз партия сафига қабул қилинди.

Саида Умаралиева,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+