O‘zLiDeP фаоллари “Гулдирсин-Нафосат” корхонаси фаолияти билан танишди

22.11.2017, 20:51

O‘zLiDeP фаоллари “Гулдирсин-Нафосат” корхонаси фаолияти билан танишди

 O‘zLiDeP Элликқалъа туман Кенгаши “Аёллар қаноти” тумандаги “Гулдирсин-Нафосат” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишишди. Тадбирда партия туман Кенгаши ходимлари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва хотин-қизлар иштирок этди.   

Тадбир кўзланган асосий мақсад – корхонада меҳнат қилаётган қизларга O‘zLiDeP мақсад ва вазифаларини тушунтириш, уларни партиявий лойиҳаларга кенгроқ жалб этиш ҳамда хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмасини шакллантиришдан иборат.

– Корхонага 2013 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаман деди, – Манзура Джуматова. – Аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб тикувчилик, нон цехи ва  аҳолига маиший хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича иш олиб боряпмиз. Жорий йилда “Асака банк” туман филиалидан 60 млн сўм кредит олиб, янги тикув машиналарини харид қилдик. Мақсадимиз корхонамиз фаолиятини янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратишдан иборат.

Тадбир давомида “Гулдирсин-Нафосат” масъулияти чекланган жамияти ишчиларининг бир гуруҳи партия аъзолигига қабул қилинди.

Асем СИРИМБЕТОВА,

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши масъул ходими

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1504
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+