O‘zLiDeP депутатлари талабалар шаҳарчасидаги муаммоларни ўрганди

13.09.2018, 11:14

O‘zLiDeP депутатлари талабалар шаҳарчасидаги муаммоларни ўрганди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда “Зиё”, “Хислат” ва “Шифокорлар” МФЙлари аҳолиси билан учрашди.

– Ташриф давомида “Зиё” МФЙдаги кўп қаватли уйларда сув қувурлари носозлиги аниқланди, – дейди Ҳалқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Қўнғиротбой Шарипов. – Энг ёмони, шу пайтгача ишлатилмаган сув учун аҳолидан тўловлар ундириб келинган. Мулоқот давомида ширкат раислари чақиртирилди. Сув қувурларидаги сурункали   ўчишларнинг олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Қувурларга оид муаммоли ҳолат “Хислат” маҳалласида ҳам кузатилмоқда. Фуқароларнинг мурожатига кўра кўп қавтли уйларнинг том қисми ёпилган, аммо махсус сув қувурлари ёпилмагани сабабли ёғингарчилик пайтларида уй деворларидан сув оқиши айтилди. Бу муаммо Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аьзоси Авазжон Марасимов томонидан назоратга олинди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+