Депутат ногиронлиги бор фуқарога китоб дўкони очиб берди

13.09.2018, 11:30

Депутат ногиронлиги бор фуқарога  китоб дўкони очиб берди

Мирзабобур Ўлмасов иккинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, тадбиркорлик билан шуғулланишни мақсад қилди. У китоб савдоси билан шуғулланиш истаги борлиги, аммо дўкон очишга маблағи йўқлигини айтиб, Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гавҳарой Тўхтасиновадан ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Депутат мазкур мурожаат асосида Бектемир туман ҳокими Ш.Аскаровга сўров юборди.

Депутат мурожаати бесамар кетмади. Туман ҳокимлиги томонидан Мирзабобур Ўлмасовга  Қўйлиқ деҳқон бозори ҳудудидан “Кўчма савдо шаҳобчаси” учун жой ажратилди.

Тадбиркор бугунги кунда 500 дан ортиқ турдаги китоб маҳсулотлари сотувини йўлга қўйган.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1821
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП депутатлар гурухи ижрочи котиби2018-09-13 16:20:00

Софдошимиз, Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Гавҳарой Тўхтасинованинг (маколадаги) хайрли ишларга бош булиши барча депутатларимизга намуна килса арзийди.Хорманг, чарчаманг Гавхарой


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+