O‘zLiDeP ишчи гуруҳи халқободлик М.Ўсаровга имтиёзли кредит олиб беришда кўмаклашади

13.09.2018, 16:11

O‘zLiDeP ишчи гуруҳи халқободлик М.Ўсаровга имтиёзли кредит олиб беришда кўмаклашади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия Тошкент  вилоят Кенгаши ходимларидан иборат ишчи гуруҳ “Обод қишлоқ” дастури доирасида Оққўрғон туманидаги “Халқобод” маҳалласи аҳли билан мулоқот ўтказди. 3000 дан зиёд киши истиқомат қилаётган мазкур маҳалла “Обод қишлоқ” дастурига киритилган. Учрашув давомида ишчи гуруҳга 10 га яқин мурожаат келиб тушди.

Масалан, шу ҳудудда яшовчи Муҳиддин Ўсаров бўш турган 5 сотихлик ер майдонида иссиқхона ташкил этмоқчи эканини айтиб, имтиёзли кредит олишда кўмак сўради. Партия фаоллари эса фуқарога “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит олишда кўмаклашадиган бўлди.

Таъкидлаш керак, “Халқобод” томорқадан унумли фойдаланиш бўйича вилоятимизнинг энг олди маҳаллалардан бири. Халқободликлар етиштираётган лавлаги, сабзи, карам ва бошқа полиз экинлари вилоят деҳқон бозорларида анча харидоргир.   

O‘zLiDeP Тошкент  вилоят

Кенгаши матбуот

хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1175
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+