Соғлом оила – юрт келажаги

13.09.2018, 18:21

Соғлом оила – юрт келажаги

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши вилоят Перинатал маркази билан ҳамкорлигида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом оила юрт келажаги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари ва Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар, Перинатал маркази ходимлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Гулистон шаҳрида истиқомат қилаётган аёлларни соғломлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, аёлларни исталмаган хомиладорликдан химоялаш усуллари, эрта туғруқларни олдини олиш ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила – жамият бойлиги ва келажак пойдевори эканини таъкидлаб ўтдилар.

– Перинатал марказимизда ҳафтанинг чоршанба кунини кам таъминланган оилалар учун бепул тиббий кўрикдан ўтиш куни, деб эълон қилганмиз, – дейди O‘zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши депутати, Перинатал марказ раҳбари Ҳанифа Содиқова. – Шунингдек, аёллар ўртасида эрта туғруқни олдини олиш ва 40 ёшдан юқори бўлган аёлларнинг туғиши ҳаёт учун хавфли экани юзасидан тушунтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Олдинлари кам таъминланган оилаларга республика тиббиёт муассасаларида даволаниш учун 2-3 ойда битта ордер берган бўлсак, ҳозирга келиб бир ойда 6 нафар аёлга ўз соғлиқларини тиклаши учун ордер берилмоқда.  

Тадбир якунида кам таъминланган оилалар ва тадбир иштирокчилари бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Хусусан, аёлларнинг қон босимлари, УЗИ аппаратлари орқали хомиладорлик даврининг кечиши текширилди. Ёш оналарга ҳомиладорлик даврида ўзларини турли зарарли одатлардан сақлашлари борасида маслаҳатлар берилди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1846
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+