O‘zLiDeP косонлик ёшлар учун маҳорат дарси ўтказди

13.09.2018, 18:31

O‘zLiDeP косонлик ёшлар учун маҳорат дарси ўтказди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Косон туманидаги ёшларни кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг соҳага оид билим ва малакасини ошириш мақсадида касб-ҳунар коллежи талабалари учун маҳорат дарси ўтказди.

Тадбирда партия вилоят, туман Кенгаши масъул ходимлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман Кенгаши вакиллари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида юрган ёшлар ҳамда коллеж битирувчилари қатнашди.

Қайд этилганидек, жорий йилда “Ёшлар-келажагимиз” Давлат дастури доирасида туман Жамғармаси томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун 6 миллиард 373 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш режалаштирилган. Ҳозирга қадар туман Жамғармаси ва партия “Ёшлар қаноти” ҳамкорлигида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар рўйҳати шакллантирилиб,  11 та йўналиш бўйича 357 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

–Мазкур лойиҳалар доирасида ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларида 1170 нафар ёшлар меҳнат қилиши кўзда тутилган, – дейди туман Ёшлар иттифоқи вакили М.Ҳолмуродов. –Эътиборлиси, саъй-ҳаракатлар эвазига Косон тумани Гулбоғ маҳалласида “Ёшлар меҳнат гузари” иш бошлади. Ҳозирда гузар 9 та йўналиш бўйича фаолият олиб бормоқда.Шунингдек, туман жамғармаси ва партия “Ёшлар қаноти” ҳамкорлигида уюшмаган ёшлар рўйҳати шакллантирилиб, уларга 20 парранда ва қуён боласи, 7 та қорамоллар берилди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1176
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+