O‘zLiDeP депутати бўкалик Г. Ҳайитовага ишга жойлашишга кўмаклашди

13.09.2018, 18:34

O‘zLiDeP депутати бўкалик Г. Ҳайитовага ишга жойлашишга кўмаклашди

O‘zLiDeP ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ вакиллари Президентимизнинг “Обод қишлоқ” дастуридан келиб чиқиб, аҳолининг турмуш шароитини янада яхшилаш, уларнинг муаммо ва таклифларини эшитиш мақсадида ҳудудларда бўлиб, муаммоларни ўрганмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Бўка туманида ҳам ташкил этилди. Ишчи гуруҳ аъзолари “Бахмал” ва “Кийикчи” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилди.

– Анчадан буён маҳаллада кичкина дўкончада тадбиркорлик қилардим, – дейди “Кийикчи” МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Ж.Назаров. – “Обод қишлоқ” дастури асосида қишлоғимизда ҳамма қулайликларга эга савдо мажмуаси қурилиши дастурга киритилган экан. Маҳалладошларим ва раҳбарият шу дўконни қуришни менга ишониб топширишди. Миллий банкдан кредит олиб, дўконни қуриб, ишга туширдим, 3 та янги иш ўрни яратдим.

– Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтни тугатганман, – дейди шу маҳаллада яшовчи ёш ўқитувчи Г.Ҳайитова. – Кейин қайта тайёрловдан ўтиб бошланғич синф ўқитувчиси бўлдим. Ҳозирги кунда мактабда “Ёшлар етакчиси” лавозимида ишламоқдаман. Ишчи гуруҳдан ўз мутахассислигим бўйича иш топишда ёрдам сўрадим. Мазкур мурожаатим бўйича O‘zLiDeP депутати туман халқ таълими бўлимига сўров юборишини айтди.

Хонадонма-хонадон суҳбат қилиш жараёнида аҳолига партия олиб бораётган ишлар, O‘zLiDePнинг дастури ва ғояси “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳам кенгроқ тушунтирилди.

O‘zLiDeP Тошкент  вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    51
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+