O‘zLiDeP ташаббуси билан Хўжаободда 200 нафарга яқин фуқаро бепул тиббий кўрикдан ўтказилди
22.11.2017, 20:57
O‘zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Тадбир доирасида 200 нафарга яқин фуқаро чуқурлаштирилган кўрикдан ўтказилди.
– Туманимизда аҳолини соғломлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилган, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Т. Абдураҳмонов. – Бу тажриба чекка ҳудудларимиздаги аҳоли соғлиғини муҳофза қилишда қўл келмоқда. Айниқса, хотин-қизлар ва ҳомиладор аёлларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётгани соғлом болаларни дунёга келишида муҳим омил. Бу йўналишда патронаж хизматининг даволаш профилактика ишлари ҳам назорат остига олинган.
– Бугунги тиббий кўрик кўнглимиздаги иш бўлди, – дейди “Қувват Мурат” маҳалласида истиқомат қилувчи Тоифахон Мусаева. – Чунки биз каби уй бекалари рўзғор юмушларидан ортиб бундай кўрикларга вақт ажратишимиз қийин. Бизга шундай имконият яратган O‘zLiDePдан миннатдормиз.
Шу куни туман аҳолиси вакиллари тор соҳа мутахассислари томонидан ҳам атрофлича текширилиб, касаллик аниқланган ҳолатларда соғломлаштиришга жалб этилди.
Маҳфуза ТУРҒУНОВА,
O‘zLiDeP Хўжаобод туман
Кенгаши раиси ўринбосари
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Маҳалладаги хотин-қизларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
01.03.2024, 22:00
-
Гулчи опа маҳалла хотин-қизларига ўз тажрибасини оммалаштирди
24.02.2024, 12:19
-
Энг яхши лойиҳа соҳиблари тақдирланди
31.01.2024, 15:36
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари
25.01.2024, 16:27
Фикрингизни қолдиринг