Сурхондарёлик O‘zLiDeP тарғиботчилари малака оширди

13.09.2018, 18:45

Сурхондарёлик O‘zLiDeP тарғиботчилари малака оширди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг барча Кенгашларида партия устави, дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда ғояларини кенг халқ оммаси ўртасида тарғиб-ташвиқ қилиш, партия электорати сафини янада кенгайтиришда кўмакдош бўлиб келаётган тарғиботчилар гуруҳи шакллантирилган.

Мазкур гуруҳ яқинда Термиз туманидаги Архитектура ва қурилиш касб-ҳунар коллежида ўқув-семинар ташкил этди. Тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгашларга O’zLiDePдан сайланган депутатлар ҳамда партия фаоллари иштирок этди.   

– Ўқув-семинарда дастлаб, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида O’zLiDeP томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди, – дейди O‘zLiDeP Термиз туман Кенгаши тарғиботчиси Ўғилой Қувондиқова. – Халқимиз турмуш даражасини янада ошириш мақсадида ечимини кутаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди. Шунингдек, ўқув-семинар давомида тағиботчиларга партия Устави ва дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар, кўппартиявийлик шароитида халқ ишончини қозонишга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Ўқув якунида муҳокама этилган масалалар бўйича келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Гулмира АМИРОВА,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қучқоров Бехзод Исомиддинович2018-09-14 09:33:15

Худди шундай ўқув семенарлари республикамизнинг барча худудларида йўлга қўйилиши лозим деб ўйлайман.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-09-14 08:18:15

O’zLiDeP томонидан укув семинарлар ташкил килиш партиядошларимизнинг сиёсий ва хукукий саводхонлигини ошириб куймасдан уз аро мулокот килиб иш тажриба услубларини урганади ва партия ишларини жонлантириш учун керакли маслахатларга эга булади. Укув семинарлар жойларда купрок утказилса максадга мувофик буларди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+