O‘zLiDeP талабалар учун маҳорат дарси ўтказди

14.09.2018, 15:08

O‘zLiDeP талабалар учун маҳорат дарси ўтказди

O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят Кенгаши Самарқанд ветеринария медицина институти талабалари учун маҳорат дарси ўтказди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши ходимлари, тадбиркорлар, “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси вилоят бўлими вакиллари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Қайд этилганидек, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” давлат дастурларида белгиланган вазифалар партиямиз дастури мақсад ва вазифалари билан ҳамоҳангдир. Шу боис, партия ушбу дастурлар ижросини таъминлаш орқали вилоятда тадбиркорлар сафини кенгайтиришдан  манфаатдор.

–Юртимизда тадбиркорлар учун барча имкониятлар яратилган, – дейди “Истиқлол шўъласи” фермер хўжалиги раиси Бахтиёр Одилов. – Энди бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ҳалолликни касб қилсангиз ва ишлаб чиқарган маҳсулотингиздан халқ барака топса, сиз бошлаган ишнинг келажаги порлоқ бўлади.

Учрашувда сўз олган “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Самарқанд туман бўлими раҳбари Улуғбек Абдуллаев мазкур жамғарманинг фаолияти, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш тўғрисида йиғилганларга тушунчалар берди.

–Шундай маҳорат дарсларини ташкиллаштирган O‘zLiDePга  ўз миннатдорлигимни билдираман, – дейди институт талабаси Нилуфар Азамова. –Мен келажакда пайпоқ ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчиман. Лекин тадбиркорлик борасида тажрибам йўқ. Бундай маҳорат дарслари мен ва тенгқурларим учун тажриба мактабини ўтайди.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1346
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Tashanov Yazdon O'zLiDeP Kattaqo'rg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari,apparat rahbari 2018-09-15 11:31:56

Ўтказилаётган маҳорат дарслари ўқувчи ва талабаларда катта қизиқиш уйғотмоқда.Бу дарслар келажакда албатта ўзининг самарасини беради.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-14 20:19:35

Мамлакатимизда тадбиркорларнинг асосий қатламларидан бири -қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган соҳа вакилларидир. Шу нуқтаи назардан қараганда, айнан бўлажак қишлоқ хўжалиги ходимлари бўлган ёшлар билан бу каби "Маҳорат дарс"ларининг ташкил этилиши ёшлар ўртасида нафақат партиямизнинг нуфузини оширади, балки уларда тадбиркорлик кўникмаларининг янада кучайишига сабаб бўлиши шубҳасиздир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+