O‘zLiDeP депутати “Мовороуннаҳр”МФЙдаги муаммони жойида ҳал этди

14.09.2018, 15:23

O‘zLiDeP депутати “Мовороуннаҳр”МФЙдаги  муаммони жойида ҳал этди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Тўрабек Назаров бошчилигидаги партия фаоллари ва Халк депутатлари Миробод туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоларидан  иборат  ишчи гуруҳ  “Олтинкўл”, “Мовороуннаҳр” МФЙ аҳолиси билан учрашди.

Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар чоғида ҳудуд аҳли томонидан 15 га яқин мурожаат келиб тушди.

Хусусан, “Мовороуннаҳр” МФЙда яшовчи Гавхар Мустамова  турмуш ўртоғи оғир хаста эканини айтиб, тикув машина олишда кўмак сўради.

– Икки нафар фарзандим бор, – дейди  Г.Мустамова. – Оилавий шароитимиз оғир, оилада фақат мен ишлайман. Шу боис, тикув машина олиб тикувчилик билан шуғулланмоқчи эдим. Партия фаолларига раҳмат, ўзлари уйимизга келиб муаммойимизни ўрганди ва ҳал этишга ваъда берди.

Ўрганишлар давомида шунингдек, “Мовороуннаҳр” МФЙдаги кўп қаватли уйнинг подвол қисмида сув қувирлари ёрилгани сабабли хонадонларга нохуш хидлар таралётгани маълум бўлди. Халқ ноиблари мутасадди ташкилотларни чақиртириб муаммони жойида ҳал этди.

Бундан ташқари, учрашувлар давомида аҳолига “Yoshlar – kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида яратилаётган имкониятлар ҳақида кенгроқ тушунчалар берилди. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ёшларга кўмаклашилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    78
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+