Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасидаги аъзоларимиз сафи кенгайди

14.09.2018, 17:50

Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасидаги аъзоларимиз сафи кенгайди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳамда партия фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасидаги БПТ аъзолари ва муассаса ходимлари билан амалий мулоқот ташкил этди.

Мулоқотда мамлакатимизда амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб борилаётган амалий ишлар, “Yoshlar – kelajagimiz” ҳамда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга ва ҳар бир оилага имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби тушунтириб берилди.

– Қуйи тузилма аъзолари ва  фаоллари учун бундай тадбирлар жуда зарур, – дейди БПТ етакчиси Иброҳим Холматов  – Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унда партиямизнинг роли қай даражадалиги тўғрисидаги маълумотларни партия аъзолари ва сафимизга қўшилишни истовчиларга  етказишда бу каби мулоқотларнинг ўрни муҳим. Чунки улар амалга оширилаётган ислоҳотларда партиянинг роли қай даражада эканини билишлари керак.

Ўтказилган тарғибот тадбири натижасида БПТ аъзолари сафи 7 тага кўпайди.

                                                                                                     А.Раҳмонов,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши СТМ раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1186
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+