O‘zLiDeP қўқонлик ёшлар учун бизнес саёҳат уюштирди

14.09.2018, 18:06

O‘zLiDeP қўқонлик ёшлар учун бизнес саёҳат уюштирди

O‘zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши ёш тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар учун бизнес саёҳат ташкил этди.

Дастлаб иштирокчилар Қўқон шаҳридаги “Kokand bicycles” МЧЖга ташриф буюрди. Ушбу корхона раҳбари М.Абдураҳимов ёшларни корхона фаолияти ва ишлаб чиқариш жараёни билан таништирди.   

–Корхонамизда асосан велосипедлар ишлаб чиқарилади, – дейди тадбиркор. Ҳозирда корхонамизда 50 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қиляпти. Тўғри, бошида фаолиятимни бошлашда бироз қийинчиликларга дуч келганман. Лекин соҳага бўлган қизиқишим туфайли ортга чекинмаганман. Шу боис, сиз ҳам, бизнес бошлашда ўзингизга ишонинг ва ҳеч қачон қўрқманг. Чунки ҳаракат қилган киши албатта, ўз орзусига эришади. 

Кейинги манзил С.Мамаюсупов раҳбарлик қилиб келаётган “SunWay” нодавлат таълим муассасаси бўлди. У ерда ёшлар муассаса фаолияти, ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди.

–Мазкур семинар, тенгдошларим қатори менда ҳам ўзгача руҳ бағишлади, – дейди O‘zLiDeP фаоли Ш.Қамбаров. – Демак, ҳаракат қилсак, излансак ва қийинчиликлар олдида тўхтаб қолмасак, марра бизники экан.

Саёҳат давомида ёшларни қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб берилди.  

А.ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+