O‘zLiDeP “Чодак” кон бошқармасида БПТ тузди

14.09.2018, 18:10

O‘zLiDeP “Чодак” кон бошқармасида БПТ тузди

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши фаолларидан тузилган ишчи гуруҳ “Чодак” кон бошқармасига ташриф буюрди.  

Ташриф давомида мазкур бошқарма ишчи-ходимлар ва аҳоли вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Унда ишчи гуруҳ аъзолари “Yoshlar kelajagimiz” ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган аҳолига имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу дастурларнинг ҳаётий жиҳатларини оддий, содда тилда тушунтириб берди.

– Юртимизнинг “Олмалиқ КМК” АЖ ўз ишлаб чиқариш қуввати билан Тошкент, Жиззах, Наманган ва Сурхандарё вилоятлари ҳудудларида жойлашган мис-молибден, қўрғошин-рух ва олтин-кумуш конлари гуруҳлари заҳираларида макон топган жаҳон миқёсидаги етакчи ишлаб чиқарувчи ҳисобланади, – дейди “Чодак” кон бошқармаси директор ўринбосари Б.Хасанов. – Олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш ишлаб чиқаришни “Ковулди” кони, Ангрен кон бошқармаси, Чодак кон бошқармаси, Ангрен ва Чодак олтин саралаш фабрикалари намоён этади, уларнинг маҳсулотлари қайта ишлаш чиқариб келинмоқда. Сотилаётган маҳсулотларнинг асосий улушини мис, тозаланган олтин ва кумуш ташкил этади.

Ташриф сўнггида корхона қошида O‘zLiDeP БПТ тузилди.

 Рустамжон ХАКИМОВ,

O‘zLiDeP вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+