“Қўшработ Омад Нур” МЧЖда O‘zLiDePнинг бошланғич ташкилоти фаолият бошлади

14.09.2018, 18:15

“Қўшработ Омад Нур” МЧЖда O‘zLiDePнинг бошланғич ташкилоти фаолият бошлади

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва Қўшработ туман Кенгаши ходимлари “Қўшработ Омад Нур” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.

Учрашув жараёнида партия фаоллари томонидан мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида гапирди. Шунингдек корхона ходимларига партиянинг дастурий мақсад вазифалари, тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги партиянинг олиб бораётган ишлари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

- Корхонамизни ташкил этганимизга бир ойдан ошган бўлсада, ишлаб чиқараётган маҳсулотларимизга талаб катта, - дейди  “Қўшработ Омад Нур” масъулияти чекланган жамияти директори Боҳодир Шодиев. - Корхонамизда 25 турдаги кондитер маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур корхонани ташкил этиш орқали 12 та янги иш ўрни яратдик.

Тадбирда корхона ходимлари томонидан партия аъзолигига кириш истагини билдирган 12 нафар корхона ходимлари партия аъзолигига қабул қилиниб,  партиянинг бошланғич ташкилоти тузилди. 

Қодир Шойимов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1151
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+