Ишчи гуруҳ Камила Ахмадовага тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашади

14.09.2018, 18:20

Ишчи гуруҳ Камила Ахмадовага тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашади

Чирчиқ шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” МФЙда 1322 та хонадон бўлиб, уларда 2965 нафар аҳоли истиқомат қилади. Кейинги йилларда туманда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар мазкур ҳудуд тараққиётини янги поғонага олиб чиқди.

O‘zLiDeP вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ушбу МФЙда бўлиб, “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Ташриф давомида партия фаоллари уйма-уй, хонадонма-хонадон юриб, одамлар билан мулоқот қилди, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди ва ҳал этиш чораларини кўрди.

Камила Ахмадова “Мирзо Улуғбек” МФЙда истиқомат қилади. Ҳозирда у юртимизда тадбиркорларга қаратилаётган эътибордан самарали фойдаланиб, ўз бизнесини бошлаш ҳаракатида. Лекин бизнес бошлаш учун ҳам катта маблағ керак.

Шу масалада ишчи гуруҳдан ёрдам сўраган Камиланинг муаммоси яқин кунларда ҳал бўладиган бўлди. Партия фаоллари муаммони ўз зиммасига олиб,  ижобий ҳал этиб беришга ваъда берди.

Шунингдек, мулоқотлар давомида аҳолига “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Yoshlar – kelajagimiz” дастури мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар берилди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    1204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+