O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” кўмагида андижонлик Б. Боймирзаев бизнес лойиҳа тузиб тадбиркорлик фаолиятини бошлади

14.09.2018, 18:34

O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” кўмагида андижонлик Б. Боймирзаев бизнес лойиҳа тузиб тадбиркорлик фаолиятини бошлади

Баҳодиржон Боймирзаев O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” фаолларидан. У ўз бизнесини бошламоқчи бўлганига анча бўлди. Бироқ бизнес лойиҳа ишлаш йўл-йўриқларини билмагани панд бераётганди. O‘zLiDeP Андижон туман Кенгаши томонидан тумандаги Окёр касб-ҳунар коллежида ўтказилган  давра суҳбати айнан Баҳодир каби ёшлар учун катта имконият бўлди.

-Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик корхона ташкил қилмоқчи эдим, - дейди Б. Боймирзаев. – Оз-моз маблағим бор, аммо банкдан кредит ҳам олиб иш бошлаш ниятидаман. Бугунги давра суҳбатида бизнес лойиҳа ёзиш, ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлдим. Энди тез кунда лойиҳамни тақдим этиб, фаолиятимни йўлга қўяман.

Партия “Ёшлар қаноти” илгари сураётган бундай ташаббускор ғоялар йигит-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг қизиқишлари ва тадбиркорликларини қўллаб-қувватлаш йўлида муҳим қадам бўлмоқда. Давра суҳбатида сўз олган мутасадди ташкилот вакиллари ёшларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар бердилар.

Элёрбек Авулов,

O‘zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши Ёшлар билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1165
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+