O‘zLiDeP раҳбари нишонлик фермерлар билан учрашди

14.09.2018, 18:37

O‘zLiDeP раҳбари нишонлик фермерлар билан учрашди

Бугун Нишон туманидаги “Ибрагимов Абдуҳалил” фермер хўжалигида тадбиркор ва ишбилармонлар, фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мулоқотда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан фикр юритди.

- “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури ижросини таъминлаш аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, – деди А. Хаитов. – Томорқачиликни ривожлантириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларимизни сифат жиҳатдан яхшилашимиз керак. Партия депутатлари фермерларни ўйлантириб келаётган муаммоларни ўрганиб, ижобий ечим топишда фаоллик кўрсатишлари лозим. Бу йилги пахта йиғим теримига уюшмаган ёшларни жалб этиш, теримчилар билан меҳнат шартномаси тузиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун барча шароитларни муҳайё этиш борасидаги ишлар партиямиз ҳудудий Кенгашлари томонидан назорат қилинади.

Тадбир якунида Нишон туман Ширинобод маҳалласида яшовчи  “Нишон томорқа” корхонаси раҳбари Дилмурод Жаҳонгировга  томорқачиликни ривожлантириш учун 500 млн сўм кредит ажратиладиган бўлди.

 O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитовнинг қашқадарёлик тадбиркор ва фермерлар билан мулоқоти давом этмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилолром 2018-09-15 11:05:15

Утказилган ушбу юзма-юз сухбат фермер, тадбиркор, дехконларнинг нафакат узларига булган ишончларини балки хукуматимизга, партиямизга, булган ишончларини янада ортишига хизмат килиш билан бир каторда тадбиркор ва фермерларнинг келгусидаги режаларига хам ижобий таъмир утказади деб уйлайман.


Луиза Хамракулова2018-09-15 10:54:02

Ўзбекистон халқи келажакка ишонч билан қарайди, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши вилоятларда олиб бораётган бундай мулоқотлар эса ватанимизнинг юксалишига бўлган ишончимизни янада мустахкамлайди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+