Тадбиркорлик ҳафталиги хотин-қизлар учун ўзаро фикр алмашишга имкон яратмоқда

21.11.2017, 21:16

Тадбиркорлик ҳафталиги хотин-қизлар учун ўзаро фикр алмашишга имкон яратмоқда

Куни кеча Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида тадбиркорлик ҳафталиги доирасида O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Мамлакатимизнинг тараққиёти ва фаровонлигида ишбилармон ва тадбиркор аёлларнинг ўрни” мавзусида фестивал ташкил этилди.

Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси ва ҳудудий партия ташкилотлари масъул ходимлари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциямиз аъзолари ҳамда мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Фестивал доирасида иштирокчилар мамлакатимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирилиб, хусусий сектор ривожи йўлида қабул қилинаётган қонунлар мазмун-моҳияти билан яқиндан таништирилди. Вилоятдаги “Тилла Домор”, “Хоразм ипаги” ва “Урганч баҳмал” корхоналарида уюштирилган очиқ мулоқотлар эса тадбиркор аёллар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, улардан маслаҳат ва кўмак олиш имконини яратди. Шунингдек, тадбиркорлик ҳафталиги иштирокчилари “Хива гиламлар мактаби”га бориб, гилам тўқиш сир-асрорлари билан яқиндан танишишди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур фестивал хотин-қизлар учун ўзаро фикр алмашишга, партиямиз сафини ишбилармон, тадбиркор хотин-қизлар ҳисобига кенгайтиришга замин яратди.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1988
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+